Жалолободда ҳам жиддий чекловлар жорий қилинди

Мамлакатдаги сўнги вазият сабаб Жалолобод шаҳрида ҳам жиддий чекдовлар жорий қилинди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар қилади. Унга кўра кафе, ресторан ва умумий овқатланиш шохобчаларига соат 08:00 дан 20:00 гача ишлашга рухсат берилади. Чойхоналар очиқликда ишлаши зарур. Тўйхоналарда тўй ва маросимлар ва турли тадбирлар ўтказиш  тақиқланади. Бозорларнинг ишлаш вақти  06:00дан 18:00гача чекланди. Кийим-кечак сотган йирик бозорлар шанба, якшанба кунлари…

Батафсил...

Қозоғистонда 14 кунлик карантин жорий қилинади

Ҳукумат комиссияси 5 июлдан 14 кун муддатга «эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш» чоралари жорий этилишини тасдиқлади, унга кўра оммавий тадбирлар тақиқланади ва кўчаларда, парк ва хиёбонларда уч кишидан ортиқ гуруларнинг ҳаракатланиши чекланади. Кўрилиши кутилаётган чораларнинг деталлари ҳақида комиссиянинг 2 июл кунги мажлисида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой атрофлича маълум қилди. Кўриладиган чораларга биноан минтақалараро йўловчи транспорти ҳаракати тўхтатилади, транспорт фаолияти вақтига…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 4 инсон вафот этди

Қирғизистонда яна 4 бемор инсон тожливирус иллати туфайли вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: – Қирғиз-Турки дўстлиги шифохонасида 71 ёшдаги эркак киши; – Новқат ҳудудий шифохонасида 70 ёшдаги эркак киши; – Қўчқор ҳудудий шифохонасида 69 ёшдаги аёл киши; – Қўчқор ҳудудий шифохонасида 56 ёшдаги эркак киши вафот этди. Қирғизистонда тожливирус касаллиги…

Батафсил...

Бишкекда тожливирус туфайли карантин кучайтирилди, беморлар олий таълим ётоқхоналарига жойлаштирилади

Бишкекда тожливирус туфайли карантин кучайтирилди: 1 июлдан тақиқлар ва чеклов чоралари жорий қилинди, дея хабар берди пойтахт мэри Азиз Сурақматов. Муниципалитет жамоат транспорти ва такси (оддий кунлари улар эрталабки 07:00 дан 10:00гача, кечқурун 17:00 дан 21:00гача, дам олиш кунлари транспорт ишламайди), кафе ва ресторанлар, дўкон ва бозорлар, парк ва хиёбонлар фаолиятини чеклади. Клуб ва барлар, шунингдек болаларнинг кўнгил очар масканлари,…

Батафсил...

Бишкекда бир қатор чекловлар жорий қилинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда янги иш тартиби жорий қилинмоқда. Бу ҳақда 1 июль куни Бишкек мэри Азиз Сурақматов маълум қилди. Унга кўра, троллейбуслар, автобуслар, йўналишли таксилар бегим кунлари соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда соат 17:00 дан 21:00 гача ишлайди. Шанба ва якшанба кунлари эса жамоат транспорти қатнамайди. Кафе, ресторан ва умумий овқатланиш шохобчалари соат 08:00 дан 20:00 гача, супермаркетлар соат 07:00…

Батафсил...

СOVID-19: 2-июлда 87 бемор тузалди

Бугун, 2-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 87 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  17; Чуй вилояти — 15; Ўш вилояти — 3; Ўш шаҳри –  25; Норин вилояти — 5; Жалолобод вилояти — 16; Талас вилояти — 6. Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2530 бемор соғайди.

Батафсил...

Бугун 526та янги ҳолат қайд этилди, Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6261га етди

Қирғизистонда 2-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 526 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6261 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  211; Чуй вилояти — 231; Ўш вилояти —6; Ўш шаҳри –  19; Жалолобод вилояти — 27; Боткен вилояти — 18; Норин вилояти — 3; Талас вилояти — 1;…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусга чалинган, яна беш киши вафот этди

Қирғизистонда тожливирусга чалиниб, касалхонада даволанаётган беморлардан яна беш нафари вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Қаратаевнинг 1 июлда билдиришича, Бишкекдаги Республика клиник касалхонасида 57 ва 67 ёшдаги икки эркак, Норин вилоят касалхонасида 60 ёшли эркак, Москва туман касалхонасида 70 ёшли эркак ва Бишкекдаги Қирғиз-Турк касалхонасида 72 ёшли аёл вафот этди. 1 июль ҳолатига кўра, бир кунда 439 кишига тожливирус…

Батафсил...

Қирғизистон шифохоналарида COVID-19 ва зотилжам беморлари учун жой етишмаяпти (видео)

Қирғизистон соғлиқни сақлаш тизимида инқироз юзага келди: COVID-19га чалинганлар сони ҳар куни юзлаб кишига ошиб бормоқда, беморлар учун эса жойлар етишмаяпти, маҳаллий аҳолининг хабарларига кўра, ҳатто шифохоналар йўлакларида ҳам жой йўқ. Расмийларнинг янги тиббиёт муассасаларини ишга туширишга бўлган уринишларига қарамай коронавирус ва зотилжамга чалинган беморлар, тўғри маънода, шифохоналар дарвозасида вафот этмоқда. Яқинда Баймурат Эрназаровнинг укаси шифохона эшиги олдида вафот этди.…

Батафсил...

СOVID-19: 1-июлда 73 бемор тузалди

Бугун, 1-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 73 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари  Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  30; Чуй вилояти — 13; Ўш вилояти — 1; Ўш шаҳри –  20; Норин вилояти — 2; Жалолобод вилояти — 7; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2443 бемор соғайди.

Батафсил...

Янги рекорд: Қирғизистонда яна 439 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 1-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 439 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5735 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  195; Чуй вилояти — 175; Ўш вилояти —5; Ўш шаҳри –  5; Жалолобод вилояти — 24; Боткен вилояти — 13; Норин вилояти — 10; Талас вилояти — 12;

Батафсил...

Жээнбеков: Ҳозирча вазиятни куч билан назорат қилишга бормаймиз

Президент 30 июнь куни Олий Кенгашда ҳукумат аъзолари қасамёд қилгандан кейин мурожаат қилди. Давлат раҳбари эпидемиологик вазиятга ҳақида гапирар экан, «вазиятни чекловлар орқали бошқариш ҳали ҳам мумкин» деб, қайта карантин қилиб вазиятни куч билан назорат қилишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, президент фавқулодда ҳолат тартиби ва карантин чекловлари олинганидан сўнг касаллик кучайганлигини, унга масъулият билан эътибор берилмаётгани билан боғлайди:…

Батафсил...

Қирғизистонда бир суткада тожливирусдан 7 киши вафот этди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка ичида тожливирусга чалинган беморлардан 7 нафари вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Қаратаевнинг 30 июлда билдиришича, Бишкекдаги Республика юқумли касалликлар шифохонасида 55 ва 76 ёшдаги икки эркак, Ўш шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида 70 ва 49 ёшдаги икки аёл, Бишкекдаги 2-сонли туғруқхонада 27 ёшли аёл, Жайил туман касалхонасида 44 ёшли эркак ва Бишкекдаги Қирғиз-Турк касалхонасида 53…

Батафсил...

СOVID-19: 30-июнда 76 бемор тузалди, жами соғайганлар 2370 нафарга етди

Бугун, 30-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 76 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  22; Чуй вилояти — 5; Ўш вилояти — 9; Ўш шаҳри –  19; Норин вилояти — 9; Жалолобод вилояти — 1; Иссиқкўл вилояти —7; Талас вилояти —3; Боткен вилояти — 1; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2370 бемор соғайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 279 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 30-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 279 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5296 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 76 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 2370 кишини ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  182; Чуй вилояти —36; Ўш вилояти —1; Ўш шаҳри…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 20 нафар тез ёрдам бригадаси иш бошлайди

Тез тиббий ёрдам марказига 15 та тез ёрдам машинаси топширилди. Қирғизисфтон Бош вазирининг ўринбосари Алмазбек Баатирбеков тез ёрдам машиналарининг техник ҳолатини текширди, деб хабар беради ҳукумат матбуот хизмати. «Эпидемиологик вазият туфайли мобил гуруҳларнинг етишмаслиги кузатилмоқда. Интернет тармоқларида тез ёрдам машиналари кечикиб ёки умуман йўқлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Талабларни қондириш учун тез ёрдам машиналарини кўпайтиришга қарор қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги…

Батафсил...

Март ойидан буён Қирғизистонда пневмониядан 54 одам вафот этди

Март ойидан буён Қирғизистонда 1145 кишида пневмония қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов бугун, 29-июндаги брифингда маълум қилди. Унга кўра, бугунги ҳолат бўйича 564 киши соғайди, ҳозирда яна 525 бемор шифохоналарда қолмоқда. Улар орасидан 408 одам Бишкек шаҳрида. Жами мамлакат бўйлаб 54 одам пневмониядан вафот этди, улардан 48 киши Бишкек шаҳрида қайд қилинган.

Батафсил...

Тожливирусдан ўлганлар сони 50 кишига етди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка давомида уч киши тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда 29 июнь куни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. “Бишкекдаги Республика юқумли касалликлар шифохонасида 54 ёшдаги аёл, Ўш шаҳар касалхонасида 61 ёшдаги эркак, Ўш гуманитар университети клинкасида 61 ёшли эркак бемор вафот этди”, – деди вазир ўринбосари. Унга кўра, сўнгги бир сутка ичида 269 кишида коронавирус аниқланди,…

Батафсил...

СOVID-19: 29-июнда 52 бемор тузалди, жами соғайганлар 2294 нафарга етди

Бугун, 29-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 52 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари  Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  6; Чуй вилояти — 13; Ўш вилояти — 3; Ўш шаҳри –  21; Талас вилояти —6; Боткен вилояти — 3; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2294 бемор соғайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 269 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 29-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 269 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5017 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 52 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 2294 кишини ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  138; Чуй вилояти —43; Ўш вилояти —6; Ўш…

Батафсил...
1 … 20 21 22 23 24 … 36