Қирғизистонда бир суткада тожливирусдан 7 киши вафот этди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка ичида тожливирусга чалинган беморлардан 7 нафари вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Қаратаевнинг 30 июлда билдиришича, Бишкекдаги Республика юқумли касалликлар шифохонасида 55 ва 76 ёшдаги икки эркак, Ўш шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида 70 ва 49 ёшдаги икки аёл, Бишкекдаги 2-сонли туғруқхонада 27 ёшли аёл, Жайил туман касалхонасида 44 ёшли эркак ва Бишкекдаги Қирғиз-Турк касалхонасида 53 ёшдаги эркак бемор вафот этган.

Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартадн то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 57 кишига етди.

Вазирнинг билдиришича, сўнгги бир кун ичида 279 одамда тожливирус аниқланди. Бу билан тожливирус юққанлар сони 5296 кишини ташкил қилди. Беморлардан 2370 нафари соғайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ