Қирғизистонда яна 4 бемор инсон тожливирус иллати туфайли вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Вафот этган беморлар:
– Қирғиз-Турки дўстлиги шифохонасида 71 ёшдаги эркак киши;
– Новқат ҳудудий шифохонасида 70 ёшдаги эркак киши;
– Қўчқор ҳудудий шифохонасида 69 ёшдаги аёл киши;
– Қўчқор ҳудудий шифохонасида 56 ёшдаги эркак киши вафот этди.
Қирғизистонда тожливирус касаллиги туфайли жами 66 инсон вафот этди.