Бугун, 2-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 87 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 17;
Чуй вилояти — 15;
Ўш вилояти — 3;
Ўш шаҳри – 25;
Норин вилояти — 5;
Жалолобод вилояти — 16;
Талас вилояти — 6.
Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 2530 бемор соғайди.