Жалолободда ҳам жиддий чекловлар жорий қилинди

Мамлакатдаги сўнги вазият сабаб Жалолобод шаҳрида ҳам жиддий чекдовлар жорий қилинди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар қилади.

Унга кўра кафе, ресторан ва умумий овқатланиш шохобчаларига соат 08:00 дан 20:00 гача ишлашга рухсат берилади. Чойхоналар очиқликда ишлаши зарур. Тўйхоналарда тўй ва маросимлар ва турли тадбирлар ўтказиш  тақиқланади.

Бозорларнинг ишлаш вақти  06:00дан 18:00гача чекланди. Кийим-кечак сотган йирик бозорлар шанба, якшанба кунлари ёпилиб, дезинфекциялаш ишлари юргизилади.

Ҳиёбонларда, футбол майдонлари, интернет клублари, тунги ҳордиқ чиқарадиган жойлар ва чўмилиш ҳавзаларининг фаолиятига номаълум муддатгача чеклов киргизилди.

Халқнинг оммавий тўпланишига йўл бермаслик учун Жума намозини ўқиш

4-июлдан бошлаб 18-июлгача бўлган вақт оралиғида тўхтатилди.

Бундан ташқари, шанба, якшанба кунлари жамоат транспортлари вақтинча қатнамайди.

Талабларнинг бажарилишининг назорат қилиш учун тинимсиз рейдлар ўтказилиб, қонун доирасида чоралар кўрилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ