Янги рекорд: Қирғизистонда яна 439 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 1-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 439 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди.

Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5735 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги қайд қилинганлар:

Бишкек шаҳри –  195;

Чуй вилояти — 175;

Ўш вилояти —5;

Ўш шаҳри –  5;

Жалолобод вилояти — 24;

Боткен вилояти — 13;

Норин вилояти — 10;

Талас вилояти — 12;

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ