HRW: Қирғиз-тожик чегара можаросида ҳар икки томоннинг ҳаракати «уруш жиноятларига тенглашиши мумкин»

Human Rights Watch ташкилотига кўра, ўтган йил сентябрида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида юз берган тўрт кунлик чегара зиддияти чоғида «ҳар икки томондан уруш қонунларининг жиддий бузилишлари» содир этилган. Тўқнашувларда 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийлар ҳалок бўлган эди. 2 май куни эълон қилинган ҳисобот халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳи эълон қилган биринчи йирик ҳисоботдир. Сентябрдаги тўқнашувлар илдизи Тожикистон ва Қирғизистон…

Батафсил...

«Қумтор»нинг собиқ раҳбари Тенгиз Болтурук уй қамоғига озод этилди

30 апрель куни Бишкекнинг Октябрь туман суди Qumtor Gold Company собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукнинг эҳтиёт чорасини ўзгартирди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди. Суд прокурорнинг илтимосини қаноатлантириб, Болтурукни уй қамоғига озод қилди. Тенгиз Болтурук 2021 йилнинг 17 майида Қирғизистон ҳукумати конда ташқи бошқарувни жорий қилган пайтдан бери “Қумтор”ни бошқариб келади. 2022 йил 24 август куни Вазирлар…

Батафсил...

Шойгу: Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширади

Афғонистондаги вазият фонида Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базалари ҳамда инқирозга қарши курашувчи бошқа кучларнинг жанговар тайёргарлигини оширмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида маълум қилди. Шойгунинг таъкидлашича, «ИШИД» ва «Ал-Қоида» халқаро террорчилик ташкилотлари фаоллашиб бораётган Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий вазият ёмонлашмоқда, диний радикализм мафкураси сингдирилмоқда, наркотрафик ва трансчегаравий жиноятлар авж олмоқда. Унинг таъкидлашича,…

Батафсил...

Дума раиси Қирғизистонга “хориж агентлари”га қарши курашда Москва тажрибасини қўллашни таклиф қилди

Россия Давлат Думасининг раиси Вячеслав Володин Москвада Қирғизистон парламенти раиси Нурланбек Шакиев билан учрашуви чоғида “чет эл аралашуви” масаласини кўтарди. Володин бу борада Бишкекка Москва тажрибасини қўллаш фойдали бўлишини айтди. Дума расмий сайтида билдирилишича, Володин: “Россия билан Қирғизистон чет элдан аралашувга қарши чора-тадбирлар белгиланган қонунлар масаласида ўзаро тажриба алмашади. Бу борада Россияда самарали ишлаётган қонунлар қабул қилинган. Ҳозирги кунда дунёнинг қатор…

Батафсил...

Кампиробод иши бўйича айбланувчиларга янги айбловлар илгари сурилди

Кампиробод иши бўйича судланувчиларга яна бошқа айблов қўйилди. Бу сафарги айблов Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 326 ва 327-моддалари бўйича – “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш” ва “Ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга оммавий чақириқ”. Бу ҳақда Озодликка ҳибсдаги фаоллардан бири Али Шабданнинг турмуш ўртоғи Нурайим Сийдигалиева маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ишга Али Шабдан томонидан эълон қилинган Facebookдаги бир нечта эски…

Батафсил...

Садир Жапаров 9 май куни Россияга боради

9 май куни президент Садир Жапаров Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба кунига бағишланган парадда иштирок этади. Бу ҳақда 25 апрель куни мамлакат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Жапаров Россияга президент Владимир Путин таклифига кўра учади, аввалроқ Халқаро жиноий суд унга нисбатан ҳарбий жиноятлар учун ҳибсга олиш учун ордер берган. Маълум қилинишича, Жапаров ушбу параднинг фахрий меҳмони…

Батафсил...

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу 22-27 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистонда иш сафарида бўлади, дея хабар беради АҚШ Давлат департаменти. Доналд Лу АҚШ делегациясига Давлат котиби Энтони Блинкеннинг февраль ойида Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида минтақага сафари муваффақиятини мустаҳкамлаш мақсадида бошчилик қилмоқда. Бишкекда давлат котиби ёрдамчиси Қирғизистон ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари,…

Батафсил...

Президент матбуот котиби Қирғизистонга олиб кирилаётган 84 кг олтиннинг ушлаб қолинганига изоҳ берди

Бир кун аввал Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 300 миллион сомлик 84 килограмм қимматбаҳо металл олиб киришга уринишнинг олди олинди. Олтин қуймаларида ЕОИИ мамлакатларига олиб кириш ва Қирғизистон солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар бўлмаган. Қирғизистон ҳукумати чегарада 84 килограмм олтин ушлангани бўйича тушунтириш берди. Президент Садир Жапаров матбуот котиби Эрбол Султонбоевнинг маълум қилишича, “Олтин Кен” ширкати ходимлари олтин…

Батафсил...

«Аю» спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания мусодара қилинади

14 апрель куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Аю» компанияси давлат мулкига ўтишини маълум қилди. Жапаров мамлакатдаги энг йирик алкоголь ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган «Аю» компаниясини солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва алкоголь контрабандасида айблади. Президентга кўра, компания 12 минг соҳта акциз ва контрабанда йўли билан олиб кирилган олиб келинган спиртли ичимликларни чиқариб, 275 тонна маҳсулот билан ушланган. Буларнинг барчаси 40 миллион…

Батафсил...

Кампиробод иши: Суд бир нечта айбланувчиларни уй қамоғига озод қилди

Суд қарори билан парламентнинг собиқ депутати Асия Сасиқбоева, Қирғизистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси Мамбетжунус Абилов, Конституциявий суднинг собиқ судьяси Клара Сооронқулова, МСК собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева уй қамоғига озод қилинди. Бундан ташқари, суд фаоллар Улуқбек Маматаев ва Таалайбек Мадаминовга нисбатан ҳам худди шундай қарор чиқарган. Озодлик радиосининг қирғиз хизматига кўра, фаол Чингиз Капаров ҳам уй қамоғига озод этилган. 11 апрель куни…

Батафсил...

Қирғизистонда қозоғистонлик собиқ полиция бошлиғи Серик Қудабаевнинг қочиб кетиши бўйича иш очилди

Қирғизистонда Қозоғистоннинг Олмаота вилояти полиция бошқармаси собиқ бошлиғи Серик Қудабаевнинг қочиб кетиши бўйича жиноий иш очилди. Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Жандос Умиралиевнинг маълум қилишича, иш давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича очилган. Мулозимга кўра, собиқ полиция бошлиғини қидириш ишларида ёрдам сўраб Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам сўров юборилган. Таҳминан 23 март куни собиқ полиция бошлиғи Қозоғистонни Қирғизистон чегараси орқали тарк…

Батафсил...

Парламент депутатлари Бишкек мэрини бевосита сайлашга оид қонун лойиҳасини рад этишди

Қирғизистон парламенти депутатлари Бишкек шаҳрига мэрни тўғридан-тўғри сайлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, мазкур ташаббус депутатлардан 13 нафари томонидан ёқланган, 38 нафар депутат эса бунга қарши чиққан. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Жўғўрқу Кенешдаги “Альянс” фракцияси Бишкек мэрини бевосита сайлашга оид қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун олиб чиққан эди. Қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бири бўлган депутат…

Батафсил...

Жапаров Қирғизистондаги давлат тўнтаришлари адолатсиз сайловлар туфайли содир бўлганини тан олди

Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида Бишкекнинг Ленин туманида Жогорку Кенешга депутат сайланишига изоҳ берди. Жапаров матбуот билан суҳбатда баъзи номзодлар билан учрашувлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ўтмишда қўлланилган усулларни унутиш кераклигини айтди. “Авваллари президентдан дуо олмагунча, сайловга бормасдик. Бундан кейин ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, президент ва бошқа амалдорлар сайловга аралашмайди. Мен ҳатто каттароқ сайлов…

Батафсил...

Қирғизистонда депутат «Кампиробод иши» бўйича айбланувчиларни ҳибсдан озод қилишга чақирди

Жогорку Кенеш депутати Тазабек Икрамов мамлакат раҳбариятига «Кампиробод иши»да ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларни ҳибсдан озод қилинишини сўраб мурожаат қилди. Парламент аъзосининг мурожаати унинг Facebook саҳифасида эълон қилинди. Икрамовнинг сўзларига кўра, Муқаддас Рамазон ойида расмийлар ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларни кечириш ҳақида ўйлаб кўриши лозим. 2022 йил октябрь ойида ИИВ 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаолларни «оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик…

Батафсил...

ЕИ махсус вакили Бишкекда Россияга санкция қўйилган товарларни реэкспорт қилишни тақиқлашни муҳокама қилмоқда

Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга Иттифоқ товарларининг реэкспорт қилинишини олдини олиш учун қаттиқ чекловчи чораларни жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Баёнотга 2022 йилда Қирғизистондан Россия Федерациясига Европа товарлари сотиш ҳажмининг уч баравар кўпайиши сабаб бўлди, дея тушунтирди Салливан. Унинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи Қирғизистон ҳукумати билан Россияга қарши иқтисодий…

Батафсил...

Россия расмийлари ва ишбилармонлари Қирғизистон паспортини олишмоқда

Москва аҳолисининг қирғиз паспортларини олиш ҳолатлари кескин кўпайди. Бу ҳақда The Moscow Times Қирғизистон Республикаси Президентининг мамлакат фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонига асосланиб хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, аввалроқ Қирғизистон фуқаролигини олган россияликларнинг ярмига яқини Москвада яшаган. Қолганлари Россия Федерациясининг бошқа минтақаларидан келган россияликлардир. Қирғизистон фуқаролигини олганлар орасида Россия Федерацияси ҳукуматининг олий суд инстанцияларидаги Михаил Баршчевскийнинг ваколатли вакилининг қизи Наталя Баршчевскаянинг…

Батафсил...

Қирғизистонда муштлашув билан боғлиқ можародан сўнг депутат истеъфо берди

Қирғизистон парламенти депутати Жанибек Абиров 27 март куни ўз лавозимини тарк этиш ҳақида ариза берди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдум ўтказиш марказий комиссияси матбуот хизмати хабар берди. Абиров 27 март куни Facebookдаги саҳифасида пойтахт ресторанларидан бири яқинидаги муштлашувда иштирок этгани муносабати билан депутатлик ваколатларидан воз кечиш ҳақида МСКга ариза ёзганини айтди. Унга кўра, содир бўлган воқеалардан кейин унинг…

Батафсил...

Садир Жапаров ҳалқни ҳамжиҳатлик ва тинчликни сақлашга чақирди

21 март куни Садир Жапаров Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтган байрам тадбирида Қирғизистон халқини Наврўз байрами билан табриклади. Жапаров ўз табрик сўзида ўтган йили байрамни Боткен вилоятида нишонланганини эслаб, Тожикистон билан чегарадаги муаммоларни якунлашга ваъда берди. Президент, шунингдек, дунёда рўй бераётган ҳалокат ва ҳарбий можаролар фонида жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлигини унутмаслик зарурлигини таъкидлади. “Дунёда содир бўлаётган воқеалар фонида…

Батафсил...

Бишкек суди “Кампиробод иши”дан махфийлик муҳрини олиб ташлади

Бишкек шаҳар суди адвокат Кантемир Турдалиевнинг “Кампиробод иши”ни давлат сири тоифасига киритган ИИВ терговчиси устидан берган шикоятини қисман қаноатлантирди. Адвокат Кантемир Турдалиевга кўра, у ҳалигача суд қарорини олмаган. Адвокат, шунингдек, давлат сири бўлмаган жилдлардан махфийлик мақомини олиб ташлаш кераклигини таъкидлади. “Тергов давлат сири бўлган иш материалларини махфийлаштиришга ҳақли. Мен ишнинг барча материалларини терговнинг бутун даври учун таснифлаш тўғрисида қарор қабул…

Батафсил...

Қирғизистон ТИВ фуқароларни Тожикистонга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонликларга Тожикистонга ҳар қандай саёҳатдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди. Бу ҳақда 14 март куни ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистон Республикаси элчихонаси маълумотларига кўра, Душанбе халқаро аэропортига учиб келган Қирғизистон фуқаролари мамлакатга киритилмайди. Шу билан бирга, фуқролар транзит зонада авиачипталарни харид қилиш ва қайтиш рейсларини кутиш билан боғлиқ молиявий муаммоларга дуч келиши мумкин. 2021…

Батафсил...
1 … 24 25 26 27 28 … 51