Парламент тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Жўқорғу Кенеш депутатлари 29 ноябрь куни давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ташаббусни 66 депутат қўллаб-қувватлади, 8 нафари қарши овоз берди. “Давлат байроғини ўзгартириш тарихни қайта ёзишга туртки бўлади. Мен байроқни ўзгартиришдан, байроғимизга хиёнат қилишдан маъно кўрмаяпман”, — деди депутат Бекешев муҳокама чоғида. Унинг ҳамкасби Ерулан Кокулов байроқни референдум орқали…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
«Қумтор» олтин кони Қирғизистоннинг икки президенти, тўртта бош вазирининг бошини еган
«Қумтор» билан боғлиқ айбловлар Қирғизистоннинг собиқ президентлари Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев ва Алмазбек Атамбаевга қарши қўйилган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев «Қумтор» олтин конини ўзлаштириш бўйича 20 га яқин юқори мансабдор жавобгарликка тортилганини маълум қилди. Бу ҳақда у 28 ноябрь куни Талас туманидаги Аманбоевский қишлоқ ҳокимиятининг янги биносининг топшириш маросимида айтган. “Олтин кон масаласида биз икки президентни,…
Батафсил...Депутатлар Қирғизистон байроғини ўзгартиришмоқчи
Парламентнинг қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Жўқорғу Кенешнинг конституцион қонунчилик қўмитаси 28 ноябрда Қирғизистон давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Қирғизистон байроғидаги тасвирларни ўзгартириш ғояси октябрда парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примовдан чиққан. Уларнинг фикрича, байроқ марказидаги тундук (қирғиз ўтовининг шифти) ва унинг атрофидаги қуёш нурларини англашда муаммо пайдо бўлмоқда, одамлар тундукни кунгабоқар…
Батафсил...ТИВ: Ғазо секторидан икки қирғизистонлик эвакуацияланди
24-ноябрда уруш ҳолатидаги Ғазо ҳудудидан икки қирғизистонлик Миср орқали муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигидан хабар қилинди. Улар Қоҳира — Москва маршруту орқали Россияга етиб, меҳмонхонага жойлаштирилди. Вазирликдан Ғазодан чиқиб кетишни истаган қирғиз фуқароларини эвакуациялаш бўйича ишлар давом этишини қўшимча қилишди. Аввалроқ вазирлик Фаластин билан Исроилнинг ўртасидаги жанжал бўйича қирғизистонликларни Яқин Шарқ давлатларига бормай туришга чақирган. Ғазодаги вазият…
Батафсил...Ташиев: Женго криминал фаолиятини давом эттирмоқда. Уни тўхтатиш учун бор кучимни сарфлайман
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бошчиси Камчибек Ташиев Женго лақаби билан танилган Кадир Досонов «қонундаги ўғри тушунчасидан» бош тортишига қарамай, криминал билан шуғулланаётганини билдирди. Бу ҳақда Ташиев Жогорку Кенешнинг 23 ноябрдаги йиғинида айтди. «У ҳамманинг кўз ўнгида қонундаги ўғри тушунчасидан қайтдим деган эди. Аммо йўқ, у бош тортмаган. У экранга айтиб қўйиб, [криминал] ишларини давом эттирмоқда. [Криминал ишини] давом эттиролмайдиган қиламан.…
Батафсил...Қамчибек Ташиев Қирғизистонни 2026 йилгача криминалдан тозалашга ваъда берди
2026 йилга бориб Қирғизистон криминалдан холи бўлади. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш (парламент) йиғилишида маълум қилди, деб ёзади 24.kg. «Криминалга қарши курашга икки йилдан бери тайёргарлик кўрдим. 2026 йилга келиб ҳамма нарса тинч бўлади, жиноят бўлмайди. Мамлакатни [божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари] Райимбек Матраимов ҳам, [криминал авторитет] Дженго ҳам бошқармайди», — дея таъкидлади МХДҚ раҳбари.…
Батафсил...Президент Қамчибек Ташиев соқчиларини кўпайтирди
Бу Қирғизистонда уюшган жиноятчиликка қарши бошланган кураш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Президент Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни янада кучлироқ қўриқлашни буюрган. Бу маълумотни Озодликка президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов тасдиқлади. “Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси томонидан қилинаётган ишлар инобатга олиниб, унинг хавфсизлигини таъминлаш тизими янада кучайтирилди”, дейди Аскат Алагозов. Маҳаллий ОАВ таҳмин қилишича, бу чоралар Қирғизистонда…
Батафсил...Собиқ депутат Жанибек Бакчиев Бишкекда ҳибсга олинди
Жанибек Бакчиев гиёҳванд ва психотроп моддаларни сотиш мақсадида тайёрлашда гумон қилинмоқда. Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати Жанибек Бакчиев 25 октябрь куни ҳибсга олинган. Бишкекнинг Первомайский туман суди бу маълумотни 14 ноябрь куни Озодликка тасдиқлади. Собиқ депутат 23 декабргача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда. Жанибек Бакчиев гиёҳванд ва психотроп моддаларни сотиш мақсадида тайёрлашда гумон қилинмоқда. Бу жиноят учун мулкни мусодара…
Батафсил...Тошкент Бишкек билан “бирга қурадиган” Қамбарота-1 га ЖБ $ 5 млн берадиган бўлди
Жаҳон банки Қирғизистонда қуриладиган Қамбарота-1 ГЭСи лойиҳасининг техник-иқтисодий асосламасини ишлаб чиқиш учун 5 миллион доллар берадиган бўлди. Бу борадаги шартнома 14 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон молия вазири Алмаз Бакетаев ва Жаҳон банкининг мамлакатдаги ваколатхонаси раҳбари Навид Ҳассан Нақвий томонидан имзоланди. Аввалроқ Жаҳон банки мазкур лойиҳа учун имтиёзли кредит беришга розилик билдирганди. Ўшанда 3 миллион доллар 10 йиллик имтиёз даври билан…
Батафсил...Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари мэр Бақитбек Жетигеновга ишончсизлик билдиришди
14-ноябрда Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари мэр Бакитбек Жетигеновга ишончсизлик билдиришди. Бу қарорни улар шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилишди. «Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, ишончсизлик кўрсатиш масаласини шаҳар кенгашидаги фракция лидерлари кўрсатган. Ташаббусни депутатлар қўллаб, ёпиқ овоз беришган. Овоз беришга 45 депутатдан 42 си қатнашиб, уларнинг орасидан 38 депутат ишончсизлик кўрсатишни кўллади. Уч нафари эса қарорга қарши овоз берди. Ўш…
Батафсил...Қирғиз мутасаддилари барча қайтаётган муҳожирлар учун иш мавжудлигини иддао қилмоқда
Айни пайтда Қирғизистонда 60 минг бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, хориждан қайтаётган муҳожирлар ишсиз қолмайдилар. Бу ҳақда 14 ноябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган «Ватандошлар-2023» форумида Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубоев маълум қилди. ТИВ раҳбари келгуси йилда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишини, бу жараёнда 10 мингдан 30 минггача иш ўрни яратилишини қайд этди. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Қамбарота ГEСи қурилиши учун…
Батафсил...Қурманбек Бакиевда иккита беларус паспорти бор
“Беларус тафтишчилар альянси” Лукашенко Беларус паспортлари билан савдо қилишини иддао қилмоқда. Фаолларнинг янги суриштирувида Лукашенко Беларус паспортлари билан қандай савдо қилиши очиқланмоқда. Тафтишчиларга кўра, Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевга Александр Лукашенко нафақат Беларус фуқаролигини, балким иккита турли шахс номига расмийлаштирилган паспорт ҳам берган. Бу қимматбаҳор совғалар эвазига бўлгани айтилмоқда. Тадқиқотчиларнинга айтишича, Беларус фуқаролигини нафақат Қурманбек Бакиев, балки унинг барча яқинлари…
Батафсил...Қирғизистон Германия билан авиа қатновни йўлга қўйишдан манфаатдор
Қирғизистон Германия билан халқаро авиарейсларни тузишга, шу давлатнинг авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда 8-ноябрда «Гамбург шаҳридаги Қирғизистон иқтисоди куни» номли қирғиз-герман бизнес форумида вазирлар маҳкамасининг бошчиси Акилбек Жапаров айтди. «Чет эллик авиакомпаниялар учун авиарейсларни очиқ мақсадида Қирғизистоннинг халқаро аэропортларида қулай шароитлар яратилган, уларнинг орасида учиш ишларининг дастлабки босқичида имтиёзлар берилган. Натижада бизнинг давлатлар ўртасидаги авиарейсларнинг очилиши икки томонлама…
Батафсил...Депутат Шайлообек Атазов МХДҚга сўроқ бериб чиқди
9-ноябрда Жогорку Кенешнинг «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясининг депутати Шайлообек Атазов МХДҚда гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. Халқ вакили асосан сайловдаги ташвиқотчилар бўйича сўроқ берганини, шунингдек коррупцияга қўл урганини тан олган Райимбек Матраимов билан алоқаси бор ёки йўқлиги ҳам сўралганини айтди. Атазов 2022 йили Свердлов тумани бўйича ўтган сайловда «тарафдорлари сўроқ қилинаётганини, ўзи эса гувоҳ сифатида чақирилгани»ни таъкидлаб, унинг тарафдорларига нисбатан аризани сайловдаги…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг яна 18 километрини аниқлаштириб олди
Мазкур чегара минтақада энг нотинч ҳисобланади. Тожикистоннинг Бўстон шаҳарчасида давлат чегарасини аниқлаш устида биргаликда ишлаган топограф ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 17,98 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Октябрь бошида Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида учрашган қирғиз ва тожик топографлари чегаранинг 43 километрини аниқлаштириб олган эди. Навбатдаги учрашув энди Қирғизистон ҳудудида ўтказилади. Аввалроқ Боткен ва…
Батафсил...Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия Каспий денгизи орқали транспорт йўлаги яратишга келишиб олди
“Жанубий коридор” деб номланган янги йўналиш Қирғизистонга Ўзбекистон, Туркманистон ва Каспий денгизи орқали Европа ва Россияга чиқишга имкон бериши кутилмоқда. Тошкентда 1 ноябрда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг транспорт форумида Ўзбекистон, Қигғизистон ва Россия вакиллари “Россия – Каспий денгизи – Туркманистон – Ўзбекистон – Қирғизистон” халқаро мультимодал транспорт коридорини такомиллаштириш ҳақида англашув меморандумини имзолаганлар. “Жанубий коридор” деб номланган…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон чегаравий муаммоларни янги йилгача ҳал қилмоқчи
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров янги йилгача Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги барча чегаравий масалалар ҳал қилинишини айтди. Ҳукумат раҳбари 3 ноябрь куни қашшоқлик ва тенгсизликка барҳам беришга бағишланган форумда чегара муаммосига алоҳида эътибор қаратди. “Биз чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш устида фаол ишлаяпмиз. Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида делимитация жараёнлари якунига етди. Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг топшириқларидан келиб чиқиб, янги йилга қадар бу чегарада…
Батафсил...Кадр алмашинуви: Бишкекка янги мэр келди, президент матбуот котиби элчи бўлиб тайинланди
31 октябрь куни кечки маҳал президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Қирғизистоннинг Белорусдаги мухтор элчиси бўлиб тайинлангани маълум бўлди. Унинг ўрнига давлат раҳбарининг матбуот котиблигига Аскат Алагозов келди. Президент администрациясидан тегишли буйруқларга Садир Жапаров 31 октябрда қўл қўйганини билдирди. Султанбаев 2021 йилнинг май ойида президентнинг матбуот котиби бўлиб тайинланган эди. Бу хизматга Галина Байтерекнинг ўрнига келган. Журналист Аскат Алагөзов…
Батафсил...Олий суд Исмаиловнинг депутатлик мандатини бекор қилиш қарорини кучида қолдирди
Олий суд Фархат Исмаиловни депутатлик мандатдан ажратиш тўғрисида шаҳар судининг қарорини кучида қолдирди. Бу ҳақда «Клооп»га 31 октябрда суднинг матбуот хизматидан билдиришди. Мандатидан ажраган яна бир депутат Фарходбек Алимжанов ҳам Олий судга шикоят қилган. Лекин ҳозирча унинг даъво аризасини кўриб чиқилмаган. Икки депутатнинг мандатидан ажрагани ҳақида 6 июлда маълум бўлган. Бундай қарорга уларнинг дипломларини яроқсиз деб топилгани асос бўлган. Кейин…
Батафсил...Нарматова депутатларга виза берманглар, деб Ғарбга мурожаат қилганларни жазолашни сўради
Депутат Надира Нарматова АҚШ ва Европа давлатларининг Қирғизистондаги элчиликларига «чет эллик агент» қонунини қўллаган депутатларга виза берилмасин ва бўлса узайтирилмасин, деган илтимос билан мурожаат қилганларни топиб жазога тортишни сўради. Бундай протокол топшириқни депутат 26 октябрдаги йиғинда президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги вакили Алмасбек Абитов билан МХДҚга берди. «Бу Ғарбдан молияланган ташкилотларнинг асл юзини, давлат ичидаги хиёнатни, сотқинликни кўрсатаётганини белгиси.…
Батафсил...