Қирғизистонда рус тилидаги 44 та мактаб-интернат қурилиши режалаштирилмоқда

Қирғизистоннинг барча ҳудудларида рус тилидаги 44 та мактаб-интернатни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.   Унинг сўзларига кўра, бу Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи давомида келишилган.   «Таълим муассасаларининг қурилиши Россиянинг кўмаги билан амалга оширилади. Россиялик ўқитувчилар мактаб-интернатларга жалб қилинади», дейди у. Қирғизистоннинг етти вилоятида 40 та туман мавжуд.

Батафсил...

Қирғизистон армияси Россиянинг С-300 тизимини оладиган бўлди

Қирғизистонга яқинда С-300 зенит-ракета мажмуаси ва учувчисиз ҳаво воситаларини олиб келиш  тўғрисида келишув тузилди. Бу ҳақда Президент Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи натижалари ҳақида сўзлаб бераётиб матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.   «Муҳим лаҳзалар ҳарбий-мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш соҳасида бўлди. Хусусан, яқин келажакда С-300 зенит-ракета тизимига эга учувчисиз учар қурилмалар олиб келинмоқчи. Бу Россиянинг  Қирғизистон ва КХШТнинг ташқи чегараларида…

Батафсил...

Жапаров Путинга нима совға қилгани маълум бўлди

Президент Садир Жапаров Россия етакчиси Владимир Путинга қилич совға қилди. Бу ҳақда у «Российская газета» га берган интервюсида айтиб ўтди, деб  президент матбуот хизмати ёзмоқда.   Журналист Жапаровдан меҳмонлар ҳар доим ҳам қуруқ қўл билан келмаслигини эслатиб, бу сафар қандай совға қилганини сўраган.   «Мен Россия президенти Владимир Путинга чиройли қилич совға қилдим. Уни Қирғизистондаги моҳир ҳунармандлар ясаган», – деб…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Туркманистонга бориши кутилмоқда

Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Туркманистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистонга ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев маълум қилди.   Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида аввалроқ Ниязалиев билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг онлайн суҳбати пайтида ҳам маълум қилинган.   «Садир Жапаров Қирғизистон президенти бўлиб тайинланганида  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табриклаб, уни қўшни давлатга расмий ташриф билан келишга…

Батафсил...

Садир Жапаров Татаристон Президенти билан учрашди

Москвага ташрифи чоғида Президент Садир Жапаров Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди. У Қирғизистон ва Татаристон халқларини умумий маданият, тил, дин ва умумий урф-одатлар бирлаштирганини ва уларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.   Жапаров яқинроқ ҳамкорлик қилиш, иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.   Татаристон Президенти Рустам Миннихонов икки мамлакат иқтисодиёти ва алоқаларини ривожлантириш ижодий жараёнларга қаратилиши кераклигини айтди. У…

Батафсил...

Садир Жапаров биринчи расмий ташриф билан Россияга учиб кетди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 24-февраль куни биринчи расмий иш сафари билан Россияга учиб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.   Ташриф давомида Жапаров Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун музокаралар олиб боради. Шунингдек, унинг Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Федерация Кенгаши Спикери Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин…

Батафсил...

Си Цзиньпин Жапаровни Хитойга таклиф қилди

Президент Садир Жапаров Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент девони матбуот хизмати хабар бермоқда.   Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар, шунингдек коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.   Садир Жапаров Си Цзиньпинни ой тақвими бўйича ўтказилган Баҳор байрами билан табриклади. У Хитой…

Батафсил...

Садир Жапаров ҳукуматда тоза ишламаган вазирлар қамоққа ташланиши ҳақида огоҳлантирди

Президент Садир Жапаровнинг интервьюси эълон қилинди. Президент бир қатор саволларга жавоб берди.   Унинг сўзларига кўра, у янги ҳукумат аъзоларини тоза ишлаши ҳақида огоҳлантирганини айтади.   “Давлатда ишлайдиган одамлар мен билан беш йил бирга ишлайди. У коррупция ва ўғирликка аралашса бир йил ичида озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳеч ким кечирилмайди », – дейди у.   Янги ҳукумат 4-февралда тузилган. Унга…

Батафсил...

Мирзиёев Жапаровни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатда Садир Жапаровни Қирғизистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Садир Жапаровнинг сайлов штаби хабар қилмоқда.   Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Томонлар ташриф кунини дипломатик каналлар орқали белгилашга келишиб олдилар. Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров бошчилиги остида Қирғизистон қийинчиликларни енгиб чиқишига, давлатчилик ва миллий бирдамликни мустаҳкамлаш, барқарор…

Батафсил...