Қирғизистон армияси Россиянинг С-300 тизимини оладиган бўлди

Қирғизистонга яқинда С-300 зенит-ракета мажмуаси ва учувчисиз ҳаво воситаларини олиб келиш  тўғрисида келишув тузилди. Бу ҳақда Президент Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи натижалари ҳақида сўзлаб бераётиб матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.

 

«Муҳим лаҳзалар ҳарбий-мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш соҳасида бўлди. Хусусан, яқин келажакда С-300 зенит-ракета тизимига эга учувчисиз учар қурилмалар олиб келинмоқчи. Бу Россиянинг  Қирғизистон ва КХШТнинг ташқи чегараларида хавфсизлигини таъминлашга муҳим ҳисса бўлади. «, дейди Байтерек.

 

Матбуот котиби ушбу ускуналар Қирғизистон Қуролли Кучларига берилишини айтиб, уларнинг аниқ сони номаълумлигини айтди.

Аввалроқ Россия ва Қирғизистон мудофаа вазирлари учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги протокол ва ҳарбий соҳада стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастурни имзолаган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ