Мирзиёев Жапаровни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатда Садир Жапаровни Қирғизистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Садир Жапаровнинг сайлов штаби хабар қилмоқда.

 

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Томонлар ташриф кунини дипломатик каналлар орқали белгилашга келишиб олдилар.

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров бошчилиги остида Қирғизистон қийинчиликларни енгиб чиқишига, давлатчилик ва миллий бирдамликни мустаҳкамлаш, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича муваффақиятли дастурларни амалга оширишига ишонч билдирди.

Садир Жапаров икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳар икки халқ бақуватлиги ва манфаатлари йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ