Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Туркманистонга бориши кутилмоқда

Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Туркманистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистонга ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев маълум қилди.

 

Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида аввалроқ Ниязалиев билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг онлайн суҳбати пайтида ҳам маълум қилинган.

 

«Садир Жапаров Қирғизистон президенти бўлиб тайинланганида  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табриклаб, уни қўшни давлатга расмий ташриф билан келишга таклиф қилган эди. Шу муносабат билан биз ҳозирда дипломатик каналлар орқали тайёрланмоқдамиз. Унинг ташкил этилиши икки томонлама музокаралар орқали аниқланади. Вақти аниқланганидан сўнг ташрифни ташкил қилиш ишоарини бошлаймиз «, – деди Ниязалиев.

Вазир ўринбосари Президентнинг қўшни давлатга ташрифи яқин келажакда амалга оширилишини таъкидлади.

 

«Ҳозир давлат раҳбари Россияда. Кейин унинг Қозоғистонга ташрифи кутилмоқда, чунки қўшни давлат раҳбари Тўқаев ҳам уни Қозоғистонга таклиф қилди. Жапаровни ўз мамлакатига таклиф қилганлар орасида Туркманистон Президенти ҳам бор. Ҳозир кун тартибида ушбу мамлакатларга ташрифларни ташкил этиш кўриб чиқилмоқда», – деди Ниязалиев.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Россияда икки кунлик иш сафари билан бўлмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ