Садир Жапаров биринчи расмий ташриф билан Россияга учиб кетди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 24-февраль куни биринчи расмий иш сафари билан Россияга учиб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Ташриф давомида Жапаров Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун музокаралар олиб боради.

Шунингдек, унинг Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Федерация Кенгаши Спикери Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин билан икки томонлама учрашувлари режалаштирилмоқда.

 

Жапаров Россия ишбилармон доиралари, шунингдек Россиядаги ватандошлар ва талабалар билан учрашиши кутилмоқда.

Президентни кузатиб борувчи делегация таркиби:

Ташқи ишлар вазири – Руслан Қазақбаев;

Президент девони раҳбари – Суюнбек Қасмамбетов;

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Артем Новиков;

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири – Улуқбек Қармишаков;

Президент девони ташқи сиёсат бўлими мудири – Дастан Дуйшекеев;

Қирғизистон Республикасининг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси – Гулнара-Клара Самат;

Мудофаа вазири – Таалайбек Ўмуралиев;

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазири – Алимқадир Бейшеналиев;

Фавқулодда вазиятлар вазири – Бўўбек Ажикеев;

Қишлоқ, сув хўжалиги ва минтақаларни ривожлантириш вазири – Асқарбек Жанибеков;

Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири – Гулмира Абдралиева;

Энергетика ва саноат вазири – Қубаничбек Турдубаев;

Инвестицияларни илгари суриш ва ҳимоя қилиш давлат агентлиги директори – Алмамбет Шиқмаматов;

Давлат солиқ хизмати раиси – Қабил Абдалиев;

Бишкек мэри вазифасини бажарувчи – Бақтибек Қудайбергенов.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ