Жапаров Путинга нима совға қилгани маълум бўлди

Президент Садир Жапаров Россия етакчиси Владимир Путинга қилич совға қилди. Бу ҳақда у «Российская газета» га берган интервюсида айтиб ўтди, деб  президент матбуот хизмати ёзмоқда.

 

Журналист Жапаровдан меҳмонлар ҳар доим ҳам қуруқ қўл билан келмаслигини эслатиб, бу сафар қандай совға қилганини сўраган.

 

«Мен Россия президенти Владимир Путинга чиройли қилич совға қилдим. Уни Қирғизистондаги моҳир ҳунармандлар ясаган», – деб жавоб берди Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси 24-25 феврал кунлари Россияда расмий ташриф билан бўлди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ