Қирғизистонда рус тилидаги 44 та мактаб-интернат қурилиши режалаштирилмоқда

Қирғизистоннинг барча ҳудудларида рус тилидаги 44 та мактаб-интернатни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, бу Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи давомида келишилган.

 

«Таълим муассасаларининг қурилиши Россиянинг кўмаги билан амалга оширилади. Россиялик ўқитувчилар мактаб-интернатларга жалб қилинади», дейди у.

Қирғизистоннинг етти вилоятида 40 та туман мавжуд.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ