Тожикистонда руслаштирилган исм-шарифлар қонунан тақиқланди

Эндиликда Тожикистонда фамилия ва отасининг исми ёзилишидаги руслаштирилган «-ов/-ова» ва «-вич/-овна» суффиксларини қўллаш тақиқланади. Фақат миллий камчилик вакилларига истисно қилинади.

Тожикистон парламенти қуйи палатасининг 28 апрелдаги мажлисида қабул қилинган қарорга кўра, Тожикистоннинг Фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартиш киритилади. Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, фуқороларнинг миллий ўзлигини англашини юксалтириш ва миллий ўзига хосликларни ҳимоя қилиш мақсадида бу иш амалга оширилмоқда.

Парамент қуйи палатаси мажлисига лойиҳани тақдим қилган Тожикистон Адлия вазири Музаффар Ашуриённинг баёнот беришича, эндиликда тожик фуқороларининг исми-шарифларида русча қўшимчалар қўллаш тақиқланади.

Унинг таъкидлашича, исм-шарифлардаги бундай қўшимчалар ўрнига фуқоролар тожикча қўшимчаларни, масалан, «-зода», «-иён» ва бошқаларни ишлатишлари мумкин. Унинг сўзларига кўра, рус ва бошқа оз сонли миллат вакилларига истисно мавжуд, улар исм шарифларида «-ов/-ова», «-вич/-овна» ва бошқалардан фойдаланишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 80дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади.

Ашуриённинг таъкидлашича, қарор руслаштирилган исм билан ҳужжатларини олган мамлакат фуқароларига таъсир қилмайди. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларида рус тилидаги қўшимчалар ишлатилган болалар улар билан паспорт олиши мумкин. Қарор фамилия ва исмини ўзгартирмоқчи бўлган, ёки илк бор ҳужжат ва шахсни тасдиқловчи гувоҳнома олмоқчи бўлганфуқороларга тегишли.

«Келажакда бола туғилганида бериладиган ҳужжатларда миллий қўшимчалар «пурдухт», «и», «зод», «зода», «он», «ён», иён», ниёр», «фар» ёзилади. Ҳужжатларга «ов», «ова», «ев», «ева» дея ёзилиши тақиқланади» – деди Ашуриён.

Ашуриённинг сўзларига қараганда, боланинг ота-оналари турли миллат вакиллари бўлса, у ҳолда болага фамилия берилаётганида ё отасининг, ё онасининг фамилияси ҳар икковининг розилиги билан миллий қонунчиликда кўзда тутилгандек берилади. Адлия вазири қонун лойиҳасининг муҳимлигини таъкидлади, ҳамда «инсоннинг исми миллий ўзига хослиги шахсни шакллантириш ва ўзини англаш туйғусини қарор топишида муҳим омилҳисобланади”, деди.

Тожикистонда фуқороларнинг исми ва фамилиясида русча қўшимчаларнинг ишлатилмаслиги мамлакат президенти 2007 йилда миллий аньаналар ҳақида эслатиб, ўзининг исми шарифини Раҳмонов Эмомали Шариповичдан Эмомали Раҳмонга ўзгартирганидан сўнг бошланди. Шундан сўнг кўплаб амалдорлар, кейинроқ оддий фуқоролар ҳам фамилияларини миллийлаштира бошладилар.

“Фуқоролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги қонунга биноан боланингфамилияси тожик миллий аньаналарига биноан ота исмини қўллаш билан шаклланади ва «и», «зод», «зода», «он», «ён», иён», ниёр», «фар» қўшимчалари киритилади. Бироқ, Тожикистон меҳнат мигрантлари Россияда рўйхатдан ўтиш ва ишга жойлашишда муаммолар билан тўқнаш кела бошлагач, жамиятда фамилия ва отанинг исмини қўллашда рус қўшичаларидан фойдаланиш керак, деган фикрлар пайдо бўла бошлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ