Қирғизистон Хитой билан қарзларни реструктуризация қилиш борасида музокора ўтказмоқда

Ўтган ҳафтада Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтиб, унда Бишкекнинг ХХР Экспорт-импорт банки олдидаги қарзларини қайта кўриб чиқиш масарласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда брифингда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев маълум қилди.

Хитой «Эксимбанк» сиймосида Қирғизистоннинг йирик кредитори ҳисобланади. Республика ташқи қарзининг 46% га яқини Хитой ҳиссасига тўғри келади. 2020 йилфеврал сўнгидла ҚРнинг «Эксимбанк»ка қарзи 1 млрд 793 млн долларни ташкил қилди, аслида мамлакатнинг умумий ташқи қарзи 3 млрд 860 млн доллардан иборат.

Асрандиевнинг сўзларига қараганда, «Эксимбанк» Қирғизистон қарзларининг реструктуризация қилиниши (қайта кўриб чиқилиши) борасида музокоралар ўтказилишига рози бўлди, бироқ шарт ва деталлар борасида бош вазир ўринбосари батафсил маълумот бермади.

«Менинг билишимча, мурожаатимиз тушуниш билан қабул қилинди. Ҳозир Эксимбанк бизнинг мутахассислар билан боғланди, иш бошлаб юборилди», – деди бош вазир ўринбосари.

Сўнгги йилларда Хитой Қирғизистондаги энергетика ва инфратузилмалардаги бир қатор йирик лойиҳарларни молиялаштирди. 2018 йил мартида хукумат Хитой олдидаги қарз ўсиши фонида бир кредиторга қарздорликнинг максимал кўрсаткичини белгилади, унга кўра қарз умумий давлат қарзининнг 50% дан ошиб кетиши керак эмас.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ