Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев М. Ишматов кўчаси, 152 «к» манзилида жойлашган «Кең Строй Сервис» МЧЖнинг бетон заводи қурилиши билан жойида танишди.
Шаҳар раҳбари саноат объектини кўздан кечириб, замонавий ускуналарнинг ўрнатилиши ва уларнинг тайёрлик даражасини текширди.
Айни пайтда қурилиш-монтаж ишларининг 95 фоизи бажарилган бўлиб, сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Завод тўлиқ қувватда ишлай бошласа, 100 дан 120 тагача янги иш ўрни яратилиб, шаҳар аҳолиси доимий иш билан таъминланади.
Жанарбек Акаев маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва қурилиш соҳасини сифатли материаллар билан таъминлаш устувор йўналишлардан бири эканини билдирди. Якунлари бўйича тегишли раҳбарларга заводни фойдаланишга топшириш ишларини ўз вақтида ва юқори сифатда якунлаш вазифасини юклади.