Ўшда 20га яқин янги мактаб қурилмоқда

Бу йил президент Садир Жапаров Ўш шаҳрида 10 та янги мактаб қурилишига расман старт берди. Давлат раҳбари №2 Салижан Жигитов номидаги мактабга шахсан бориб, капсула қўйган бўлса, қолган таълим объектларининг қурилиши онлайн тарзда бошланган. Ушбу лойиҳалар Ўш шаҳрида таълим инфратузилмасини кенгайтириш ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилашга қаратилган.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан яна 7 та мактабнинг қўшимча корпуслари қурилиб, айримлари фойдаланишга топширилди. Қолган объектларда ҳозирги вақтда қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ушбу лойиҳалар шаҳар аҳолиси учун замонавий ва қулай шароитлар яратиб, ҳудудларнинг ривожланиши ҳамда келажак авлоднинг сифатли таълим олишига замин яратади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ