Президентнинг Талас вилоятидаги мухтор вакили Эрмат Жумаев ва «Тооашкан» компанияси раҳбари Данияр Айбашов «Манас Ордо» мажмуасида содир бўлган жанжал бўйича изоҳ берди.
23 август куни ижтимоий тармоқларда «Манас Ордо»да муштлашув бўлгани ҳақида видео тарқалди ва унда Нурдан Орунтаевнинг ҳам номи тилга олинди. У мазкур воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
Таласдаги «Манас Ордо» мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бу йил Мустақиллик байрами Таласда нишонланади.