«Сузоқ» чойхонаси «Оқсоқоллар ордоси» бўлади

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев тарихий «Сузоқ» чойхонасига борди.

Ташриф давомида шаҳар мэри бу жойнинг тарихий ва маданий аҳамиятини таъкидлаб, бундай тарихий масканлар Ўш шаҳри тарихининг ажралмас қисми эканини билдирди.

Мэр тегишли хизматларга чойхонани қайта тиклаш масаласини топшириб, ушбу жойни «Оқсоқоллар чойхонаси» деб аташни буюрди. Шу билан бирга, унинг тарихий ўзига хослиги ва архитектура қиёфасини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, реконструкциядан сўнг чойхона шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун янада жозибадор ва муҳим масканга айланиши кераклигини билдирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ