2026 йилнинг 23 июль куни ижтимоий тармоқларда mekanov_adilet номли фойдаланувчининг Instagram саҳифасида Ўш шаҳрига қарашли қишлоқлардан бирида содир бўлган оилавий зўравонлик ҳолати акс этган видео эълон қилинган.
Ушбу ҳолат бўйича ўша куниёқ Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Сулаймон-Тоо милиция бўлимида иш рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Текширув давомида видеода тасвирланган шахслар Ўш шаҳрининг қуйидаги фуқаролари экани аниқланган: 1990 йилда туғилган Т.Ж., унинг турмуш ўртоғи 1996 йилда туғилган Д.А., ҳамда уларнинг 2020 йилда туғилган ўғли М.У.
Шунингдек, тергов ҳаракатлари давомида 2026 йил 23 июль куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеода акс этган воқеа аслида 2023 йил 22 декабрь куни тасвирга олингани маълум бўлган.
Бундан ташқари, ҳозирги вақтда эр-хотин бирга яшамаётгани аниқланиб, турмуш ўртоғи Д.А. милицияга ариза ёзишдан бош тортган.
Шунга қарамасдан, оилавий зўравонликка оид барча ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш мақсадида фуқаро Т.Ж.га нисбатан терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.