Чегарадан навбатсиз ўтишга уринган фуқаро устидан тергов олиб борилмоқда

Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон фуқароси «Кайтпас-автожол» назорат-ўтказиш пунктида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ва чегарачилар билан тўқнашганлиги ҳақида хабар берди.

Маълумотга кўра, воқеа 16 май куни кечқурун содир бўлган. Chevrolet Onix русумли автомобил бошқараётган фуқаро қарама-қарши йўлакка чиқиб, навбатсиз ўтишни талаб қилган ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.

У чегарачиларнинг огоҳлантиришига тажовузкор муносабатда бўлиб, ҳақоратомуз сўзлар ишлатган ва жанжал чиқаришга уринган.

Ҳодиса ҳозирда тергов қилинмоқда. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарачилари ҳам музокаралар олиб боришган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон томони фуқарога тушунтиришлар беришга ва масалани қонунга мувофиқ ҳал қилишга тайёрлигини билдирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ