Қирғизистонда гўшт нархи устидан давлат назорати жорий этилади. Бундай қарор Бош вазир ўринбосари Бакит Торобаев раислигида ўтказилган йиғилишда қабул қилинди. Бундан кўзланган мақсад гўшт нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, чорва молларининг ноқонуний экспортига йўл қўймаслик, нархларни барқарор сақлашдан иборат. Шу боис чорва молларини экспорт қилишда миқдорий чекловлар жорий этилади ва чегара назорати кучайтирилади. Гўшт нархини доимий мониторинг қилиш Монополияга…
Батафсил...Oy: Iyul 2025
Айзирекнинг ўлимида турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалди
Суд ҳукми: Айзирекнинг ўлимида турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалди. Ўзган туман суди май ойида вафот этган 38 ёшли Айзирек Эралиева иши бўйича ҳукм чиқарди. Марҳумнинг турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 100 минг сом жарима тўлашга мажбур бўлди. Унга эҳтиётсизликдан одам ўлдириш ва ноқонуний қурол сақлаш айбловлари қўйилган. Эслатиб ўтамиз, Айзирек Эралиева…
Батафсил...Диққат! Қорақўй дам олиш масканига автомашинада кириш вақтинча таъқиқланади
Қорақўй дам олиш масканига автомашинада кириш вақтинча таъқиқланади. Бу ҳақда ваколатхона матбуот хизмати хабар берди. Вақтинчалик чекловлар Қирғиз-Ота давлат табиат боғининг Қорақўй ҳудудига олиб борувчи йўлда қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий этилади. Хусусан, 2, 3, 9, 10, 16 ва 17 август кунлари барча турдаги транспорт воситаларининг ўтиши тақиқланади. Ушбу чекловлар йўл ишларини тез ва хавфсиз бажариш, дам олувчилар…
Батафсил...Садир Жапаров Чўлпон-Отада Бахтиёр Саидовни қабул қилди
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 31 июл куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Суҳбат чоғида барча муҳим йўналишлар, жумладан, иқтисодиёт, сармоя ва маданият соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Қамбарота ГЭС-1 ва Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича қўшма лойиҳалар доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбари қардош халқларни асрлар давомида муштарак тарих, маданий…
Батафсил...Президент маъмурияти буйруғи билан “Ор-номус кодекси” ишлаб чиқилди
Президент маъмурияти буйруғи билан “Ор-номус кодекси” ишлаб чиқилди. Маданият вазирлиги лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унда ёшлар, жамоат арбоблари ва жамоатчилик учун ягона ахлоқий меъёрлар мавжуд. Шунингдек, у инсоннинг жамиятда ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақидаги нормаларни ҳам ўз ичига олади: – жамоат жойларида ўзини маданиятли тутиш, масъулиятли бўлиш – ёлғон маълумот тарқатишдан, кимнидир ҳақорат қилишдан, тажовузкорлик, камситиш ва нафратдан сақланиш –…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати интернетни ўз монополиясига олди
Қирғизистонда халқаро интернет-трафикни узатиш ва маршрутлаш бўйича вақтинчалик 100% давлат монополияси жорий этилади. Тегишли фармонни республика президенти Садир Жапаров имзолади. Қарор жорий йил 15 августидан кучга киради ва 2026 йил 14 августигача амал қилади. Ушбу муддат давомида маҳаллий «ЭлКат» компанияси Қирғизистон ҳудудида халқаро интернет-трафикни етказиб бериш ва узатиш, шунингдек, мамлакат орқали халқаро маълумотлар транзити бўйича эксклюзив ҳуқуқни қўлга киритади. «ЭлКат»…
Батафсил...Қирғизистонда судланган шахсларнинг президентлик ва депутатликка номзодини илгари суриши тақиқланди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, унга кўра судланган шахсларнинг республика раҳбари лавозимини эгаллаши ва Жогорку Кенеш (парламент) га депутат бўлиши, шунингдек, бир қатор муҳим давлат лавозимларини эгаллаши тақиқланади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Янги қоида ҳозирда судланган, судлангани олиб ташланган ёки тугатилган, шунингдек жиноий иши реабилитация қилинмаган асосларда тугатилган судланган…
Батафсил...Қирғизистон элчиси юртдошларининг РФ ИИВ «кулранг» ва «қора» рўйхатига киритилиши сабабларини айтиб ўтди
Қирғизистон фуқароларининг Россия Ички ишлар вазирлиги «кулранг» ва «қора» рўйхатига киритилишининг асосий сабаблари миграция қонунчилигининг бузилиши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, ишга жойлашиш қоидаларига риоя қилмасликдан иборат. Бу ҳақда республиканинг Россия Федерациясидаги элчиси Кубаничбек Боконтаев Akipress нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. «Кулранг рўйхат» — бу назорат остидаги шахслар реестри, «қора рўйхат» — Россияга кириши тақиқланган чет элликлар рўйхати. 113 мингга яқин қирғизистонлик…
Батафсил...Жоэл Кожо Ўшнинг «Алай» клубидан қандай қочиб кетганини гапириб берди
2017 йили Ўшнинг «Алай» футбол клуби раҳбарияти жамоанинг энг яхши тўпурари, ганалик форвард, ҳозирда Қирғизистон терма жамоаси етакчиларидан бири ва Фарғонанинг «Нефтчи» клуби футболчиси Жоэл Кожо клубни алмаштирмаслиги учун унинг паспорти олиб қўйган. Футболчи алдов йўли билан ҳужжатларни қайтариб олган ва мамлакатдан қочишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Кожонинг ўзи YouTubeдаги Lights Podcast каналига берган интервьюсида гапириб берди. 2017 йили Жоэл…
Батафсил...Ўш вилоятлараро болалар клиник шифохонаси ҳудуди тозаланмоқда
Ўш вилоятлараро болалар клиник шифохонаси ҳудуди тозаланмоқда. У ердаги тартибсиз, тирбандлик келтириб чиқарган ошхона, дорихона, савдо шохобчаларини “снос” қилиш ишлари бошланди. Суратлар Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизматидан олинди
Батафсил...Энди илова орқали дорининг қимматлигидан шикоят қилишингиз мумкин
Энди илова орқали дорининг қимматлигидан шикоят қилишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дари-дармек” мобил иловасини ишга туширди. У қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: – дори нархлари – қайси дорихонада эканлиги – чегирма бор-йўқлиги – дори белгиланган нархдан қимматроқ сотиб олинган бўлса, шикоят қилиш Иловани “Play Market” ва “App Store”дан юклаб олиш мумкин.
Батафсил...Азимжон Асқаров қамоқда вафот этганига беш йил тўлди
Қирғизистонлик таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг қамоқхонада вафот этганига беш йил тўлди. Аммо шу вақтга қадар унинг ўлими юзасидан бошланган тергов ҳалигача якунланмаган. Нью-Йоркда жойлашган «Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» (CPJ) Қирғизистон ҳукуматини Азимжон Асқаровнинг ўлими билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ, холис ва мустақил тарзда тергов қилишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот Асқаров вафотининг беш йиллиги муносабати билан тарқатган баёнотида…
Батафсил...Қирғизистонда капитали 5 миллиард сомдан иборат давлат молия холдинги ташкил этилади
Қирғизистонда устав капитали 5 миллиард сўм (57 миллион доллар) бўлган «Давлат молия холдинги» АЖ ташкил этилади. Тегишли қарорни Бош вазир Адилбек Қосималиев имзолади, деб хабар беради 24.kg нашри ҳукумат матбуот хизматига таяниб. Давлат холдинги Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия-кредит жамғармаси негизида ташкил этилади ва унинг ҳуқуқий вориси бўлади. Янги холдингнинг таъсисчиси ва ягона акциядори Молия вазирлиги бўлади. Холдингнинг асосий вазифалари…
Батафсил...Ўшдаги «Бексултан», «Шоколад» ва «Келечек» бозорлари июль охирида кўчирилади
«Бексултан» ва «Шоколад» бозорлари 27-июлдан, «Келечек» бозори 31-июлдан кўчирилади. Ўш шаҳрининг марказий қисмида жойлашган бозорларни янги шаҳар бозорига кўчириш ишлари давом этади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди. Масалан, “Бексултан” ва “Шоколад” бозорларига кўчиш бўйича савдогарларга ёзма равишда хабар берилган. Унга кўра, бозор 27 июл куни тўлиқ кўчирилади. Бир йил аввал “Келечек” бозори раҳбариятига савдогарларни кўчириш учун янги…
Батафсил...Хитой Хубэй провинциясидан «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» йўналиши бўйича биринчи поездни жўнатди
Хитой ҳукумати биринчи марта «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал халқаро юк ташиш йўналиши бўйлаб Хубэй провинциясининг Ухан шаҳридан поезд жўнатди. Шундай қилиб, ХХРнинг яна бир ҳудуди ушбу логистика тармоғига қўшилган ҳолда мамлакатни Марказий Осиё республикалари билан боғлади. Поезд 16 июль куни Уцяшан станциясидан жўнаб кетди, дея хабар беради «Синьхуа» агентлиги. Қайд этилишича, юкларни якуний манзилга етказиш бериш темир йўл ва автомобил йўллари орқали…
Батафсил...Садир Жапаров Қирғизистоннинг янги Ер кодексини тасдиқлади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров янги Ер кодекси ва уни амалга ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Ҳужжатнинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат: 👉 мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя этилиши: давлат 1999 йилгача олинган ер участкаларига, шу жумладан дала ҳовли ва боғ ерларига эгалик ҳуқуқи сақланишини кафолатлайди. Бундай участкалар расман қўшни аҳоли пунктларига киритилади, бу эса рўйхатга олиш,…
Батафсил...Литва клуби ўз мураббийининг Қирғизистондаги «ишлари»дан бехабар бўлган
Литванинг «Шяуляй» клуби ўзининг бош мураббийи, латвиялик мутахассис Дайнис Казакевич Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) техник директори лавозимига тайинланганидан хабари бўлмаган. Бу ҳақда Sportas.lt хабар берди. 15 июль куни ҚФИ матбуот хизмати Даинис Казакевичнинг техник директор лавозимига тайинланганини расман эълон қилди. «Қирғизистон футбол иттифоқи тарихида биринчи марта бу лавозимга халқаро мутахассис тайинланди. Бу бизнинг мамлакатда футбол индустриясини тизимли ва сифатли ривожлантириш…
Батафсил...Бишкек маъмуриятида коррупциявий можародан сўнг икки мэр ўринбосари лавозими тугатилди
Бишкек мэриясида икки нафар мэр ўринбосари лавозими тугатилди. Бу ҳақда Қирғизистон пойтахти муниципалитети матбуот хизматига таяниб, 24.kg хабар берди. Кадрлар ўзгариши шаҳар ҳокимининг транспорт масалалари бўйича ўринбосари Жамолбек Ирсалиевнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олиниши ортидан содир бўлди. Шаҳар ҳокими Айбек Жунушалиев томонидан имзоланган фармойишга кўра, Ирсалиев эгаллаб турган шаҳар ҳокимининг транспорт, йўл инфратузилмаси ва рақамлаштириш масалалари бўйича…
Батафсил...Бишкек суди «Клооп» ходимларининг банк ҳисоб рақамларини блоклади
Бишкекнинг Первомайский туман суди «Клооп» нашрининг камида тўрт нафар ходими банк ҳисоб рақамларини блоклади. Бундан ташқари, бу қарор июль ойи бошида қабул қилинган, дея хабар беради ходимларига нисбатан санкция қўлланилган нашр. Таъкидланишича, айни дамда ҳисоб рақамлар блоклангани ҳақидаги маълумотлар банкларнинг ўзидан олинган, журналистларда суд қарори йўқ. Оммавий ахборот воситаларининг тахминича, чекловлар Қирғизистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси томонидан «Клооп»нинг амалдаги ва…
Батафсил...Ўнлаб чет эл талабалари Қирғизистон олий ўқув юртлари дипломларини ноқонуний олган
Қирғизистонда хорижлик талабаларга ноқонуний равишда диплом бериш схемаси фош этилди. Халқаро тиббиёт университети (ХТУ) ўқитувчилари хорижликлар билан тил бириктириб, пул учун талабаларнинг мамлакатда бўлмаган ҳолатида ҳам ўқув ва баҳолаш ёзувларини қалбакилаштиришган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Akipress. Тергов маълумотларига кўра, сохта ўқишдан сўнг хорижликларга ноқонуний равишда олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломлар…
Батафсил...