Муддати ўтган қимматбаҳо озиқ-овқат ва сохта қадоқларни олиб келган тадбиркорлар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 37 ёшли фуқаро ушбу жиноятни 5-6 йилдан бери содир этиб келган. У 10 йил давомида Бишкекдаги премиум гастромаркет бўлган “Корзинка” МЧЖ асосчиси бўлган. Компания директори ва дўкон мудири ҳам қўлга олинган. Гумонланувчилар хорижлик сотувчилар билан маслаҳатлашиб, яроқлилик муддати ўтган товарларни янгилари билан аралаштириб юборишган. Европадан олиб келинган соуслар, пишлоқлар, сариёғ ва денгиз маҳсулотлари…

Батафсил...

Бишкек ва Ўш шаҳарларининг мақоми тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритилди

Президент Садир Жапаров “Пойтахтнинг мақоми тўғрисида”ги ва “Ўш шаҳрининг мақоми тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2025 йил 4 июнда қабул қилинган. Бундан кўзланган мақсад – Бишкек ва Ўш шаҳарларини бошқариш тартибига аниқлик киритиш, мэрлар ваколатлари ва шаҳар кенгашларининг вазифаларига аниқлик киритиш. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти қонунчилигини ягона тизимга келтириш. Қонун қуйидаги асосий ўзгаришларни назарда…

Батафсил...

Қирғизистонда қайта ишланадиган бир марталик пластик идиш ва пакетларга рухсат берилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров полимер плёнкадан тайёрланган қайта ишланадиган бир марталик пластик идиш ва пакетларни муомалага чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Янги қоидаларга кўра, муомалада бўлиши тақиқланган пластик маҳсулотлар рўйхатидан бир марта фойдаланиладиган озиқ-овқат қадоқлари ва пластик ПЭТ бутилкалар чиқариб ташланди. Бундан ташқари, энди бир марталик пластик идишларнинг фақат қайта ишланмайдиган турлари…

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати олий таълим тизимини молиялаштиришни икки баравар камайтирди

2024 йили Қирғизистон ҳукумати таълимга 83,92 миллиард сом (деярли 960 миллион доллар) сарфлаган, бу 2023 йилги харажатлардан деярли фарқ қилмаган, ўшанда тахминан 83,90 миллиард (959,4 миллион доллар) ажратилган. Шу билан бирга, олий таълим тизимига сарфланадиган маблағ икки баробарга қисқарган, деб ёзади «Акчабар» нашри. Шундай қилиб, агар 2023 йили университетлар ғазнадан 11,7 миллиард сом (133,7 миллион доллар) олган бўлса, ўтган йили…

Батафсил...

Ёлғон маълумот тарқатганлар жаримага тортилади. Президент тегишли қонунни имзолади.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотлар учун маъмурий жазо чораларини кўрувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда 11 июль куни давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Қонун билан Жиноят кодексига «Ёлғон (нотўғри) маълумотларни тарқатиш» 109.3-моддаси киритилган. Унда оммавий ахборот воситаларида ёки ижтимоий тармоқларда жамият ёки давлат манфаатларига зарар етказувчи, жамоат тартибини бузишга олиб келадиган, одамлар ёки ташкилотлар ҳуқуқларини камситувчи ёлғон…

Батафсил...