Ўшдаги «Бексултан», «Шоколад» ва «Келечек» бозорлари июль охирида кўчирилади

«Бексултан» ва «Шоколад» бозорлари 27-июлдан, «Келечек» бозори 31-июлдан кўчирилади.

Ўш шаҳрининг марказий қисмида жойлашган бозорларни янги шаҳар бозорига кўчириш ишлари давом этади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди.

Масалан, “Бексултан” ва “Шоколад” бозорларига кўчиш бўйича савдогарларга ёзма равишда хабар берилган. Унга кўра, бозор 27 июл куни тўлиқ кўчирилади.

Бир йил аввал “Келечек” бозори раҳбариятига савдогарларни кўчириш учун янги марказий бозор ёнидан 3 гектар ер майдони ва бозорни у ерга кўчириш таклифи билдирилган эди. Бироқ, эгалари бозор қуришдан бош тортган. Жорий йилда “Келечек” бозорини кўчириш масаласи яна кўтарилиб, савдогарларга 3,5 гектар ерга ҳозирги контейнерларини ўрнатиб кўчиш таклиф қилинди. Ёки уларга инвестор топиб, ўзлари у ерда янги бозор қуриш тавсия этилган. Бироқ савдогарлар таклифларнинг бирортасига ҳам рози бўлишмади. Шаҳар мэрияси 31 июл куни «Келечек» бозорини янги марказий бозорга кўчиришни режалаштирмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ