Айзирекнинг ўлимида турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалди

Суд ҳукми: Айзирекнинг ўлимида турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалди.

Ўзган туман суди май ойида вафот этган 38 ёшли Айзирек Эралиева иши бўйича ҳукм чиқарди.

Марҳумнинг турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 100 минг сом жарима тўлашга мажбур бўлди.

Унга эҳтиётсизликдан одам ўлдириш ва ноқонуний қурол сақлаш айбловлари қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Айзирек Эралиева 2025 йилнинг 26 май куни Ўзган туманининг Олға қишлоғида мактабининг 20 йиллик юбилейидан сўнг вафот этган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ