Президент маъмурияти буйруғи билан “Ор-номус кодекси” ишлаб чиқилди.
Маданият вазирлиги лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унда ёшлар, жамоат арбоблари ва жамоатчилик учун ягона ахлоқий меъёрлар мавжуд.
Шунингдек, у инсоннинг жамиятда ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақидаги нормаларни ҳам ўз ичига олади:
– жамоат жойларида ўзини маданиятли тутиш, масъулиятли бўлиш
– ёлғон маълумот тарқатишдан, кимнидир ҳақорат қилишдан, тажовузкорлик, камситиш ва нафратдан сақланиш
– ижтимоий тармоқлардан масъулият билан фойдаланиш