Литва клуби ўз мураббийининг Қирғизистондаги «ишлари»дан бехабар бўлган

Литванинг «Шяуляй» клуби ўзининг бош мураббийи, латвиялик мутахассис Дайнис Казакевич Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) техник директори лавозимига тайинланганидан хабари бўлмаган. Бу ҳақда Sportas.lt хабар берди. 15 июль куни ҚФИ матбуот хизмати Даинис Казакевичнинг техник директор лавозимига тайинланганини расман эълон қилди. «Қирғизистон футбол иттифоқи тарихида биринчи марта бу лавозимга халқаро мутахассис тайинланди. Бу бизнинг мамлакатда футбол индустриясини тизимли ва сифатли ривожлантириш…

Батафсил...

Бишкек маъмуриятида коррупциявий можародан сўнг икки мэр ўринбосари лавозими тугатилди

Бишкек мэриясида икки нафар мэр ўринбосари лавозими тугатилди. Бу ҳақда Қирғизистон пойтахти муниципалитети матбуот хизматига таяниб, 24.kg хабар берди. Кадрлар ўзгариши шаҳар ҳокимининг транспорт масалалари бўйича ўринбосари Жамолбек Ирсалиевнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олиниши ортидан содир бўлди. Шаҳар ҳокими Айбек Жунушалиев томонидан имзоланган фармойишга кўра, Ирсалиев эгаллаб турган шаҳар ҳокимининг транспорт, йўл инфратузилмаси ва рақамлаштириш масалалари бўйича…

Батафсил...

Бишкек суди «Клооп» ходимларининг банк ҳисоб рақамларини блоклади

Бишкекнинг Первомайский туман суди «Клооп» нашрининг камида тўрт нафар ходими банк ҳисоб рақамларини блоклади. Бундан ташқари, бу қарор июль ойи бошида қабул қилинган, дея хабар беради ходимларига нисбатан санкция қўлланилган нашр. Таъкидланишича, айни дамда ҳисоб рақамлар блоклангани ҳақидаги маълумотлар банкларнинг ўзидан олинган, журналистларда суд қарори йўқ. Оммавий ахборот воситаларининг тахминича, чекловлар Қирғизистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси томонидан «Клооп»нинг амалдаги ва…

Батафсил...