Қорақўй дам олиш масканига автомашинада кириш вақтинча таъқиқланади. Бу ҳақда ваколатхона матбуот хизмати хабар берди.
Вақтинчалик чекловлар Қирғиз-Ота давлат табиат боғининг Қорақўй ҳудудига олиб борувчи йўлда қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий этилади.
Хусусан, 2, 3, 9, 10, 16 ва 17 август кунлари барча турдаги транспорт воситаларининг ўтиши тақиқланади.
Ушбу чекловлар йўл ишларини тез ва хавфсиз бажариш, дам олувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.
Шу кунларда назорат-ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатиб, фуқароларга хабар берилмоқда. Йўл тирбандлиги ва ноқулайликлар юзага келиши мумкин.
Сайёҳлар ва дам олувчиларга шу кунларни ҳисобга олган ҳолда бошқа кунларга саёҳатни режалаштириш тавсия этилади.