Қирғизистонда халқаро интернет-трафикни узатиш ва маршрутлаш бўйича вақтинчалик 100% давлат монополияси жорий этилади. Тегишли фармонни республика президенти Садир Жапаров имзолади. Қарор жорий йил 15 августидан кучга киради ва 2026 йил 14 августигача амал қилади. Ушбу муддат давомида маҳаллий «ЭлКат» компанияси Қирғизистон ҳудудида халқаро интернет-трафикни етказиб бериш ва узатиш, шунингдек, мамлакат орқали халқаро маълумотлар транзити бўйича эксклюзив ҳуқуқни қўлга киритади. «ЭлКат»…
Батафсил...Kun: 29.07.2025
Қирғизистонда судланган шахсларнинг президентлик ва депутатликка номзодини илгари суриши тақиқланди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, унга кўра судланган шахсларнинг республика раҳбари лавозимини эгаллаши ва Жогорку Кенеш (парламент) га депутат бўлиши, шунингдек, бир қатор муҳим давлат лавозимларини эгаллаши тақиқланади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Янги қоида ҳозирда судланган, судлангани олиб ташланган ёки тугатилган, шунингдек жиноий иши реабилитация қилинмаган асосларда тугатилган судланган…
Батафсил...