Мазкур ҳужжатнинг электрон шаклини дастлаб Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги қошидаги бир қатор давлат органлари ходимларига берилади. Муассаса мутасаддилари ундан фойдаланиш учун махсус ўқитилган. Бу ҳужжат ишларини қулайлаштириб, иш қоғозларини қисқартириб, ишга олиш жараёнини тезлаштиради.
Батафсил...Oy: Noyabr 2024
Қирғизистон аҳолиси тўққиз ойда 1,3 фоизга кўпайди
Қирғизистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йил январ-сентябр ойларида 91,7 минг кишига ёки 1,3 фоизга ўсди. 1 октябр ҳолатига кўра аҳолиси 7 миллион 254 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-сентябр ойларида рўйхатга олиш идораси томонидан 107,9 минг чақалоқ рўйхатга олинган. Натижада аҳолининг ўсиши 83,7 минг кишини ёки 15,5 кишига 1000 кишини…
Батафсил...Россияда мигрантларга қалбаки ҳужжат тайёрлаб берганларга жарима солинади
Россияда мигрантларга қалбаки ҳужжат тайёрлаб берганларга 60 млн рублгача жарима солинади. Тегишли фармонни президент Владимир Путин имзолади. Унда ҳуқуқий томонлари, давлат муассасаларининг масъулияти қаралган. Қонунни бузганлар дастлаб, мол мулкини мусодара қилиш билан бирга 5 млн рублдан 10 млн рублгача жаримага тортилади, Агар бу ишни яна такрорласа 10 млн рублдан 60 млн рублгача жарима тўлайди. РФ ТИВ жорий йилнинг 8 ойида…
Батафсил...11 журналист иши: Судда аппеляция шикоятлари кўриб чиқила бошланди
Бугун, 25 ноябрь куни Бишкек шаҳар судида Temirov Live ва Айт Айт Десе лойиҳаларининг собиқ ва ҳозирги ходимларидан иборат тўрт нафар журналистнинг аппеляция шикоятлари кўриб чиқила бошланди. Гап Махабат Тажибек қизи, Азамат Ишенбеков, Айка Бейшекеева ва Ак-Тилек Капаров ҳақида кетмоқда, улар аввал Ленин туман суди томонидан оммавий тартибсизликка чақириқлар бўйича айбли деб топилган эди. Адвокат Улан Сейитбеков «Клооп»га маълум қилишича,…
Батафсил...Қамчибек Ташиевга таҳдидлар билан мактуб йўллаган шахс қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари ташкилот раҳбари Қамчибек Ташиевга таҳдидлар билан мактуб юборган шахсни қўлга олди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати. Қўмита хабарига кўра, мамлакат президенти Садир Жапаров МХДҚ, ИИВ ва Бош прокуратура ходимларидан иборат идоралараро тергов-тезкор гуруҳини тузиш тўғрисида кўрсатма берган. Мазкур ҳолат юзасидан МХДҚ томонидан республика Жиноят кодексининг 36-122-моддаси («Ўлдиришга тайёргарлик кўриш») билан жиноят иши…
Батафсил...Айсулу Тинибекова 2028 Олимпиадасида иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди
Қирғизистонлик спортчи УТРК давлат телеканалига берган интервьюсида саломатлигини тиклашни ва бир ярим-икки йил ичида Лос-Анжелесда ўтадиган навбатдаги Олимпиадага тайёргарликни бошлашни режалаштираётганини айтди. Тинибекованинг таъкидлашича, унинг фаолиятида етишмаётган ягона медаль — Олимпиада олтин медали. «Менда қолган барча медаллар бор. Ҳар бир спортчининг орзуси — Олимпиададан ғалаба билан қайтиш. […] Бу ҳеч нарсага тенг келмайдиган ўзгача бир ҳиссиёт. Яна бир бор бораман…
Батафсил...Бишкек ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида яна юқори ўринда
Сўнгги кунларда Бишкекда ҳаво сифати кескин ёмонлашди. Масалан, бугун пойтахт бир неча соат давомида World Air Quality рейтингида дунёдаги энг ифлосланган бешта шаҳар қаторига кирди. Мониторинг маълумотларига кўра, 25 ноябрь куни соат 12:00 да ҳаводаги PM2.5 (зарарли қаттиқ заррачалар ва кичик суюқ томчилар) концентрацияси ЖССТнинг ҳаво сифати бўйича тавсия этилган ўртача йиллик миқдоридан 20,9 баравар юқори бўлган. Ҳаво сифати ҳолати…
Батафсил...Жарроҳ Мамбет Мамакеев вафот этди
Бугун, 24-ноябрь куни Мамбет Мамакеев 97 ёшда кеча вафот этди. 1927-йил 1-октябрда Иссиқкўл вилояти, Оқ-Сув тумани, Кереге-Таш қишлоғида туғилган. Деярли 70 йиллик тажрибаси давомида 30 000 дан ортиқ операцияларни ўтказди. 120 дан ортиқ илмий ишлар (шу жумладан 8 та монография) муаллифи эди. 26-ноябрь куни Бишкекда таниқли жарроҳ ва олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Миллий Фанлар Академияси академиги, Қирғизистон Республикаси қаҳрамони…
Батафсил...Қирғизистонда келаси йил 1 июлдан электрон сигарет чекиш учун 10 минг сом жарима солинади
22 ноябр куни Президент Садир Жапаров Қирғизистонда электрон сигаретларни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, электрон сигаретларга тамакини қиздириш элементлари бўлган қурилмалар ҳам киради. Давлат раҳбари матбуот хизматида таъкидланишича, қонуннинг мақсади — «фуқароларни никотин сақловчи суюқликли электрон сигаретлардан фойдаланишдан ҳимоя қилиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш»дир. Шундай қилиб, Қирғизистон ҳудудида электрон сигаретларни олиб кириш, муомалага киритиш ва улардан фойдаланиш (чекув)…
Батафсил...«Бутун Қирғизистон»нинг Россияда қўлга олинган тарафдори Қирғизистонга олиб келиниб қамоққа олинди
«Бутун Қирғизистон» партияси тарафдори Турду Акматалиев Россиянинг Красноярск шаҳрида ҳибсга олиниб, Бишкекка олиб келинди, деб хабар беради «Азаттиқ» унинг яқинларига таяниб. Уларнинг маълумотига кўра, эркак март ойида қўлга олинган. 28 октябр куни уни Қирғизистонда сўроқ қилишган. «Сўроқ вақтида терговчилар Акматалиевнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги публикацияси учун ҳибсга олинганлигини маълум қилишган», — деб хабар беради нашр. Биринчи Май туман суди «Клооп»га маълум…
Батафсил...Экс-спикер Канатбек Исаев ҳибсга олинди
Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Канатбек Исаев 4 декабргача 1-СИЗОга жойлаштирилди. Қарор Октябрь туман суди томонидан қабул қилинди. Исаев 20 ноябр куни қўлга олинган эди. У марҳум жиноятчи Камчи Қўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда айбланмоқда. Исаев эса журналистларга ўз айбини тан олмаслигини ва уни қандай қилиб уюшган жиноий гуруҳ билан боғлашларини тушунмаслигини айтган.
Батафсил...Тошкентда Халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилди
21 ноябр куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм» деб номланган Халқаро 26-сайёхлик форуми бўлиб ўтди. Унга дунёнинг турли давлатларидан Ишбилармон тадбиркорлар, сайёхлик агентликлари, маҳаллий ва ҳорижий ОАВ ҳамда блогерлар иштирок этди. Жумладан Туркия, Малайзия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тайланд, Россия, Грузия, Абу Даби, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўзининг туристик компаниялари билан қатнашди. Қирғизистоннинг сайёхлик компанияси вакили Айгул Атабекованинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг…
Батафсил...Бишкекда гаражларни бузишга борган мэрия ходимларига «бензин» сочилди
Бишкекдаги гараж кооперативларидан бирида гараж эгалари ва мэрия ходимлари ўртасида муштлашув юз берди. Мэрия ходимлари Псковская кўчаси, 71-уйдаги қурилишларни бузиш учун келишган эди. Мэриянинг маълумотига кўра, гараж эгалари Ер фойдаланиш ва қурилиш бошқармасининг ходимларига «ҳиди бензинга ўхшаш» суюқлик сочишган. Бундан ташқари улар «Тазалиқ» муниципал ишхонасининг хизмат машинаси билан махсус техникасига зарар етказишган. Мэрия гаражларни «рухсат берилмаган ишлайдиган объектлар» деб атади.…
Батафсил...Бишкек суди пойтахт мэриясига троллейбус тармоғини демонтаж қилишни тўхтатиб туришни буюрди
Бишкек маъмурий суди пойтахт мэриясига иш бўйича қарор қабул қилингунга қадар троллейбус алоқа тармоғи ва тортиш подстанцияларини демонтаж қилишни тўхтатиб туришни буюрди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, Kaktus.media хабар берди. Аниқлик киритилишича, бундан олдин инстанцияга тегишли ариза келиб тушган. Бироқ, даъвогар сифатида ким ҳаракат қилгани номаълум. Ҳужжатда тармоқ ва подстанцияларнинг тўлиқ демонтаж қилиниши уларни қайта тиклаш имкониятини йўққа чиқариши…
Батафсил...Қирғизистонда ноқонуний қурилган 1180 квартира давлат иҳтиёрига ўтказилди
Ноқонуний қурилган 1180 квартира давлат иҳтиёрига ўтказилди. Бу ҳақда президент иш бошқарувчиси Қанибек Туманбаев билдирди
Батафсил...Қирғизистонда ўнг томондан бошқариладиган автомашиналарни такси сифатида фойдаланиш маън қилинади
21 ноябрь куни Жогорку Кенешда ўнг томондан бошқариладиган автомашиналарни такси сифатида фойдаланишни маън этувчи қонун лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди.
Батафсил...Марказий Осиёда йўқолиб бораётган «демократия ороли»: Қирғизистонда мухолифат қандай бостириляпти?
Қирғизистонда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар олдидан мухолиф сиёсатчиларнинг ҳибсга олиниши, президент Садир Жапаров режимига ҳатто сиёсий рақобатга ишора қилишга ҳам йўл қўйилмаётган муҳитга тўла мос келади. Қирғизистонда ўтган дам олиш кунларида бўлиб ўтган маҳаллий кенгашларга сайловлар арафасида мухолифатдаги «Социал-демократлар» партияси етакчилари қамоққа олинди. Уларни ҳибсга олишдан аввал, овоз беришдан бир неча кун олдин партия идораларида тинтув ўтказилган. Партия раиси Темирлан…
Батафсил...Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги олтинчи ўйинни ўтказди
Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ЖЧ—2026 3-саралаш босқичининг олтинчи тур учрашувларини ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси Лаосдаги нейтрал майдонда КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоаси оптимал таркиб билан ўйнай олмади: жароҳатлар туфайли жамоа сардори Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Остон Ўруновлар сафдан тушиб қолганди. Биринчи бўлимда ўзбекистонлик футболчилар ўйиннинг боришини тўлиқ назорат қилишди, кўп ҳужум қилишди…
Батафсил...Парламент Қирғизистонда сиёсий репрессия қурбонларини реабилитация қилиш ҳақидаги қонунни тасдиқлади
Парламент 20 ноябрдаги мажлисида 1918-1953 йиллардаги қатағонларда жабрланган фуқароларни сиёсий ва диний эътиқоди учун реабилитация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг келишилган вариантини қабул қилди. Жогорку Кенеш ушбу ҳужжатни 27 июнь куни учинчи ўқишда қабул қилди. Бироқ сентабр бошида президент қонун лойиҳасини қайтариб олди. «Ушбу қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилганимизни барчангиз яхши биласиз. Молия вазирлиги билан келиша олмадик. Ҳозир ҳужжатни Бош…
Батафсил...Ўшдаги квартиралардан бирида аёл кишининг жасади топилди
17 ноябрь куни тахминан соат 09:00 да Ўш шаҳридаги Масалиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида зўравонлик аломатлари билан аёл жасади топилгани ҳақида милицияга хабар берилди. Мазкур ҳолат маълумотларни электрон рўйхатга олиш журналидан ўрин олди. Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, марҳума 36 ёшли С.А. бўлиб, у Баткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида туғилган. «Марҳума ўз дўсти билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бир…
Батафсил...