21 ноябр куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм» деб номланган Халқаро 26-сайёхлик форуми бўлиб ўтди.
Унга дунёнинг турли давлатларидан Ишбилармон тадбиркорлар, сайёхлик агентликлари, маҳаллий ва ҳорижий ОАВ ҳамда блогерлар иштирок этди.
Жумладан Туркия, Малайзия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тайланд, Россия, Грузия, Абу Даби, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўзининг туристик компаниялари билан қатнашди.
Қирғизистоннинг сайёхлик компанияси вакили Айгул Атабекованинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг жанубий худудидан Олай, Мунгуш, Куштар яйловидан, Ўшдан «Салқин тўр», Жалолободдан «Сари форель» каби ҳусусий дам олиш масканлари бор ишбилармон вакиллар келишди.
«Биз ушбу форумда Ўзбекистоннинг сайёхлик компаниялари ташаббуси билан Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳарларининг туристик жойлари билан танишдик. У ердаги сайёҳлик компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик борасида шартномалар имзоланди»- деди Айгул Атабекова.
Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўлида туризм» Халқаро сайёҳлик ярмаркаси Ўзбекистонда 1995 йилдан буён ўтказиб келинади.