Жарроҳ Мамбет Мамакеев вафот этди

Бугун, 24-ноябрь куни Мамбет Мамакеев 97 ёшда кеча вафот этди. 1927-йил 1-октябрда Иссиқкўл вилояти, Оқ-Сув тумани, Кереге-Таш қишлоғида туғилган. Деярли 70 йиллик тажрибаси давомида 30 000 дан ортиқ операцияларни ўтказди. 120 дан ортиқ илмий ишлар (шу жумладан 8 та монография) муаллифи эди.

26-ноябрь куни Бишкекда таниқли жарроҳ ва олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Миллий Фанлар Академияси академиги, Қирғизистон Республикаси қаҳрамони Мамбет Мамакеевнинг дафн маросими бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнги манзилга кузатиш маросими соат 11:00 да миллий жарроҳлик марказида бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ