Ўш вилоятида ноқонуний нафақа берганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълумки, вилоят прокуратураси томонидан Олай, Аравон, Қорағулжа, Қорасув ва Новқат туманларида ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга (оилаларга) кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг қонунийлиги юзасидан текширув ўтказилиб, натижада бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Юқорида қайд этилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан тузилган ижтимоий шартнома асосида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси аъзолари ҳамда жойлардаги меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция бошқармалари ходимлари ўз лавозимларини суиистеъмол қилиб, 2022-2023-йилларда ушбу соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг талаблари бўйича зарур бўлмаган фуқароларга ижтимоий ёрдам ноқонуний равишда берилган.
Мазкур ноқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида давлатга жами 5 миллион 940 минг 692 сўм зарар етказилган.
Қайд этилган ҳолатлар юзасидан прокуратура томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Лавозимни суиистеъмол қилиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.