21-май куни Таласдаги аэропорт фойдаланишга топширилди. Унинг очилишида Президент Садир Жапаров 1979-йилда самолёт ва вертолётлар фойдаланиш учун қурилган “Талас” аэропорти ҳам Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ўз фаолиятини тўхтатганини таъкидлади. Бир йил ичида аэродром халқаро стандартларга мувофиқ қайта тикланиб, соатига 100 кишини қабул қилиш имконияти яратилди. Садир Жапаровнинг маълумотларига кўра, айни пайтда “Қоракўл” ва “Тамчи” халқаро аэропортларининг аэровокзал мажмуаларини қуриш…
Батафсил...Oy: May 2024
Покистон ташқи ишлар вазири Қирғизистонга ташриф буюрди
Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар Остонадан сўнг Бишкекка келди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Маълум қилинишичa, Бишкекда Муҳаммад Ишоқ Дар тўкнашувларда жабрланган ва шу кунда тиббиёт муассасаларида даволанаётган Покистон фуқароларидан хабар олиш ниятида. Режага кўра, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказилади. 18 майга ўтар…
Батафсил...Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни дафн этилади
Шарқий Озарбайжон вилоятида 19 май куни вертолёт қулаши оқибатида нобуд бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни Машҳад шаҳрида дафн этилади. Бу ҳақда авиаҳалокатда ўлганлар дафнини ташкил қилиш бўйича қўмита раҳбари этиб тайинлаган вице-президент Муҳсин Мансурий маълум қилди. “Оятуллоҳ Раисийнинг дафн маросими пайшанба оқшомида имом Ризо мақбарасида бўлиб ўтади”, дея билдирган Мансурий IRIB телеканали ёйинида. Аввалроқ Эрон ОАВ мамлакатлар расмийларидан олинган…
Батафсил...Бишкекда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилганликда гумонланганлар ушланди
Мана шу талончиликдан келиб чиққан муштлашув видеоси қирғиз пабликларида кенг тарқалган ва миллатчи кайфиятидаги оломоннинг 18 май куни хорижликларга ҳужумига сабаб бўлган. Қирғизистонда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилганликда гумонланганлар ушланди. 2005 ва 2006 йилларда туғилган уч нафар гумонланувчига нисбатан «талончилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бишкек полицияси маълум қилишича, 18 май куни оломоннинг хорижликларга ҳужумига олиб келган воқеалар ривожи қуйдагича кечган:…
Батафсил...Ўшда ноқонуний нафақа берганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўш вилоятида ноқонуний нафақа берганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. Маълумки, вилоят прокуратураси томонидан Олай, Аравон, Қорағулжа, Қорасув ва Новқат туманларида ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга (оилаларга) кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг қонунийлиги юзасидан текширув ўтказилиб, натижада бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Юқорида қайд этилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан тузилган ижтимоий шартнома асосида аҳолини…
Батафсил...Ўшда майнинг фермалар фаолияти тўхтатилди
Ўш вилоятида кончилик хўжаликларининг ноқонуний фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан энергетика соҳасидаги коррупция ва мамлакатда электр энергиясининг жиддий тақчиллигига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида Қорасув ва Новқат туманларида тоғ-кон хўжаликларининг (криптовалюта ишлаб чиқариш) ноқонуний фаолияти аниқланди ва фаолияти тўхтатилди. Хусусан, Жиноят кодексининг 337-моддаси 3-қисмида назарда тутилган “Жиноятларнинг…
Батафсил...ҚХУнинг ректори: Бишкекдаги воқеадан кейин 1200 талаба юртига қайтди
Бу ҳақда Қирғизистоннинг халқаро университетининг (ҚХУ) ректори Асилбек Айдаралиев билдирди. Унинг айтишича, ватанига қайтган талабаларнинг аксарияти 1-2-курснинг талабалари. У ҚХУда жами бўлиб хорижлик 3000 нафарга яқин талаба билим олишини, уларнинг 90 фоизи Покистоннинг фуқаролари эканини айтди. «Биз уларга [кетишга] рухсат бердик. Қолганлари ҳозирча бу ерда. Юқори курсда ўқиганлар Қирғизистонда қолишди», — деди у. Унинг айтишича, чет эллик талабалар «ҳозир стрессга…
Батафсил...Қирғизистонда чет эллик талабалар вақтинча онлайн ўқишга ўтказилди
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги 20 майдан бошлаб чет эллик талабаларни онлайн таълимга ўтказди. Вазирликка кўра, бу чора бир ҳафта муддатга жорий қилинмоқда, деб хабар беради «АКИпресс». Таълим вазири ўринбосари Расул Абазбек уулунинг қўшимча қилишича, масофавий таълим форматига ўтиш Бишкекдаги тартибсизликлар билан боғлиқ бўлиб, унда бошқа мамлакатлардан келган ўнлаб талабалар жароҳат олган. Шундай қилиб, ҳукумат ректорлар билан биргаликда хорижликлар хавфсизлигини кучайтиришга қарор қилган.…
Батафсил...Бишкекдаги тўпалон сабабли милиция кучатилган тартибда ишламоқда
Вазирлик ижтимоий тармоқда чет эллик фуқароларга куч қўлланишга чақирган ва ёлғон маълумот тарқатганлар аниқланса жавобга тортилишини огоҳлантирди. «Ички ишлар бош бошқармаси шаҳарда вазият барқарор эканини ҳамда одатдаги ҳаёт образига қайтиш мумкин эканини билдиради», — деб милиция чет эллик фуқароларга мурожаат қилди. 18 майга ўтар кечаси Бишкекнинг шарқий тарафидаги тартибсизликлар қайд этилган. Унга 17 майда ижтимоий тармоқда «чет элликлар билан қирғизлар…
Батафсил...Ҳукумат Бишкекдаги тартибсизликларда жабрланган хорижлик талабалар учун товон пули тўлаш масаласини кўриб чиқмоқда
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов 20 май куни 18 та олий таълим муассасаси ректорлари иштирокидаги йиғилишда маълум қилди. «Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси чет эллик талабаларга етказилган зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бундай компенсациянинг шакли ва муддати қўшимча равишда эълон қилинади», — деди Байсалов. Шунингдек, учрашувда Бишкекдаги хорижлик талабалар истиқомат қилган воқеа ҳамда ўқув жараёнини тиклаш ва талабалар хавфсизлигини…
Батафсил...Эдил Байсалов оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан узр сўради
18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида 29 киши жабрлангани, улардан 15 нафари касалхонага етказилганини маълум қилган. Оломоннинг хорижлик талабаларга ҳужуми ортидан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов узр сўраб чиқди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. 18 майга ўтар кечаси ҳужумга учраган Қирғизистон Халқаро университети (ХУК) тиббиёт факультети ётоқхонасига борган Эдил Байсалов хорижлик талабалардан…
Батафсил...Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги хавфсизликни муҳокама қилди
Чегарадош ҳудудлар ҳокимларининг учрашувида мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши чоғида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Қирғизистоннинг Боткен тумани ҳокими Учқунбек Жўробоев ва Тожикистоннинг Исфара тумани ҳокими Баҳоваддин Баҳодурзода чегарада учрашиб, жамоат хавфсизлигини муҳокама қилди. Боткен тумани ҳокимлигининг 20 май куни хабар беришича, делегатлар Оқ-Сай қишлоғидаги Тумба чегара ҳудудида учрашган. Учрашувда мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши муносабати билан…
Батафсил...Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда ҳалок бўлди
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлари 19 май куни тоғли ҳудудда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди дея хабар қилди IRIB ҳамда Mehr агентликлари. “Афсуски, қулаган вертолёт жойи аниқланганидан кейин вертолёт йўловчилари тирик қолганига оид ҳозирча ҳеч қанақа белги йўқ”, деган Коливанд. Бундан ташқари, исми ошкор қилинмаган эронлик мулозим Reuters агентлигига вертолёт қулаш натижасида…
Батафсил...Покистон Қирғизистондан юзлаб талабани олиб чиқиб кетмоқда
Покистон Ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар вазиятга муносабат билдириб, Қирғизистондаги 540 талаба ватанига қайтарилишини айтди. Покистон ўз фуқароларини Қирғизистондан зудлик билан олиб кетиш учун махсус рейслар ташкиллаштирди. Бунга Бишкекда оломон хорижликларга ҳужум қилгани сабаб бўлди. Покистон Ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар вазиятга муносабат билдириб, Қирғизистондаги 540 талаба ватанига қайтарилишини айтди. «130 нафар талаба 18 май куни Бишкекдан Покистонга олиб келинди.…
Батафсил...Садир Жапаров: «Барчамиз адолат ва қонунлар олдида тенгмиз!”
17-18 май кунлари Бишкекда содир бўлган воқеаларга ўхшаш ҳодисалар такрорланса, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари зудлик билан куч билан тарқатишни бошлайди. Бу ҳақда республика президенти Садир Жапаров давлат раҳбари сайтида эълон қилинган мурожаатида маълум қилди. «Биз ҳуқуқий давлат қурдик. Энди тартиб ўрнатамиз. Тартибсиз ҳеч бир давлат ривожлана олмайди. Жиноятчиларни ўзбошимча суд қилинишига йўл қўйиб бўлмайди. Жазо учун суд бор, куч бор. <…> Агар…
Батафсил...Россиядаги янги қоидалар Қирғизистон автомобиль бозорини касодга учратди
Қирғизистондан Россияга автомобиль экспорти кескин – ўтган йилга нисбатан 83 фоизга – камайиб кетди. Россия янги қоидалар киритганидан сўнг Қирғизистон автомобиль бозори касодга учради. Қирғизистондан Россияга автомобиль экспорти кескин – ўтган йилга нисбатан 83 фоизга – камайиб кетди. Россиянинг «Автостат» агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки уч ойида Россияга 295,7 минг автомобиль импорт қилинган бўлиб, уларнинг 66,4 фоизи Япониядан, 24,6 фоизи…
Батафсил...Бишкекда оломон хорижликларга ҳужум қилди – ўнлаб одам яраланган, 4 киши ҳибсда
Қирғизистон пойтахти Бишкекда 18 майга ўтар кечаси хорижлик талабалар ва муҳожирларга қарши зўравонликлар ортидан 28 киши, жумладан тўрт чет эл фуқароси ҳибсга олинди. 13 май куни маҳаллий қирғиз талабалари ва тиббиёт олийгоҳининг мисрлик талабалари муштлашаётгани акс этган видео интернетда кенг тарқалди. Тармоқ фойдаланувчилари калтакланганлар қирғиз ёшлари эканлиги ҳақида ёза бошлагач, оломон тўпланиб, ётоқхонадаги хорижлик талабаларни калтаклаган. Маҳаллий полиция оломон тўпланган…
Батафсил...Бишкекдаги тартибсизликларга сабаб бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди
Ички ишлар вазирлиги 18 майга ўтар кечаси Бишкекдаги тартибсизликларга сабаб бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди. ИИВ маълумотларига кўра, 13 майга ўтар кечаси тахминан соат 02.00 да “Восток-5” кичик туманидаги пиццерия ёнида “бир гуруҳ осиёлик кўринишдаги номаълум шахслар бир гуруҳ чет эллик талабаларни учратиб, уларни безовта қила бошлаган. Улардан сигарет талаб қилиб, “нима учун бу ерда сигарет чекяпсанлар” деб таҳдид қила…
Батафсил...Қирғизистонда илк VAR тизимини Жалолободдаги стадионга ўрнатишга қарор қилинди
Жалолободда «Қурманбек» стадиони реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Бу ерда маҳаллий «Мурас Юнайтед» ҳамда Бишкекнинг «Илбирс» клублари ўртасида Қирғизистон Премер-лигасининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Стадионнинг очилиш маросимида Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) раҳбари Қамчибек Ташиев иштирок этиб, мухлисларни муҳим воқеа билан табриклади. ҚФИ матбуот хизмати хабарига кўра, стадион гибрид ўйин майдонига эга, 5000 томошабинга мўлжалланган ва кечки пайт учрашувларни ўтказиш имконини берувчи кучли ёритиш…
Батафсил...Қирғизистон парламенти Матраимов одамларидан тозаланди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев республика Жогорку Кенеши (парламенти)ни собиқ божхоначи Райимбек Матраимовга алоқадор депутатлардан «тозалаш» ишлари якунланганини маълум қилди. Бу ҳақда «АКИпресс» хабар беради. МХДҚ раҳбарининг қўшимча қилишича, энди парламентда порахўр амалдор билан божхона орқали ҳамкорлик қилган ёки у билан умумий бизнес юритган шахслар йўқ. Бироқ, Ташиевга кўра, бундай амалдорлар ҳали ҳам давлат идораларида ишламоқда. Генералнинг таъкидлашича, Матраимов…
Батафсил...