Бишкекда ватанида фирибгарликда айбланаётган қозоғистонлик қўлга олинди

У таниқли блогер ва вайнерларни жалб қилган ҳолда фуқаролардан бир неча миллиард тенге миқдоридаги маблағни йиғиб олган ва Бишкекка қочиб кетган.

Бишкекда юзни таниш функциясига эга видеокузатув камералари ёрдамида Қозоғистонда қидирилаётган фуқаро О.А. қўлга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қозоғистонда О.А. молиявий пирамидани тузганликда айбланмоқда. У таниқли блогер ва вайнерларни жалб қилган ҳолда кўплаб фуқаролардан бир неча миллиард тенге миқдоридаги маблағни йиғиб олган ва Бишкекка қочиб кетган. Ҳозирда О.А изоляторда Қозоғистонга экстрадиция қилинишини кутмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ