Бишкекда оғир жиноятлар содир этгани учун қидирувда бўлган россиялик қўлга олинди

Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Баёнотда айтилишича, турли жиноятлар, жумладан, оғир жиноятлар содир этгани учун давлатлараро қидирувга берилган Россия фуқароси Бишкекда қўлга олинган.

У 6 январь куни юзни таниш функцияси билан жиҳозланган камералар орқали эътиборга тушган.

Россияда фуқаро A.R. ўғирлик, зўрлаш ва қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш каби жиноятларда айбланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ