Шарапов: Ёқилғи нархларини назорат қилиш керак

Бугун, 25-февраль куни бўлиб ўтган Олий Кенгаш йиғилишида Депутат Закир Шарапов кундан-кунга ёқилғи-мойлаш воситалари нархи ошиб, 8 сомдан 10 сомгача кўтарилганини айтди.   Унга кўра, кундалик озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ҳам,  ёқилғи нархларининг ўсишига таъсир қилмоқда.   “Баҳорги дала ишлари бошланган вақтда  бу ҳолат деҳқонлар учун қийинчилик келтиради. Шунинг учун музокара олиб бориб, нархларни барқарор ушлаб туриш зарур. Газ нархи ҳам…

Батафсил...

Чинарбек Насиев Ўш вилояти чегара бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Чинарбек Насиев Ўш вилояти чегара бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов бугун Ўш вилояти Мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.   Маълумотларга кўра, йиғилишда Чинарбек Насиев фаоллар билан таништирилди.

Батафсил...

Ўшда уй сотаман дея одамлардан пул олиб юрган эркак ушланди

Ўшда уй сотаман, дея алдаб одамлардан пул ундириб олган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, милицияга шаҳар фуқароси мурожаат қилиб, Ш.Э. исмли шахс ишончига кириб, уй сотаман дея уйининг ҳужжатларини қўйиб, жами 5 миллион сом олиб, ҳозирги кунгача пулни ё уйни бермай алдаб юрганини билдирган. Ушбу факт бўйича тўпланган ҳужжатлар 2021-йилнинг 12-февралида…

Батафсил...

Ўш шаҳрида икки ўқувчи пичоқланди

22-февраль куни Ўш шаҳридаги Панфилов мактаб-гимназияси ёнида икки ўқувчи пичоқланган. Бу ҳақда Турмуш нашри ёзиб, мактаб-гимназия томонидан тасдиқланган.   Маълум бўлишича, 22-февраль куни Калинин мактабининг собиқ ўқувчилари келиб, №25  Панфилов мактаб-гимназияси ва А.Пушкин мактабларининг 11-синф ўқувчисини пичоқлаб кетишган. Улар Ўш шаҳар касалхонасига етказилган.   Аввалроқ, Ўш шаҳридаги Нариманов мактаб гимназиясининг икки ўқувчиси уч нафар бола томонидан пичоқланган, бири эса касалхонада…

Батафсил...

Ўш шаҳар кенгаши сайловларида саккиз партия иштирок этади

Ўш шаҳар кенгашининг сайловларида саккиз партия иштирок этади. Бу ҳақда Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Эрали Аринбаев маълум қилди.   Унга кўра, ушбу рўйхат ўзгариши мумкин. 11-апрель куни бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш ниятларини қуйидаги партиялар билдирган хатлар юборишган.   – – «Бүтүн Кыргызстан» (Бутун Қирғизистон); – «Бир бол»  (Бир бўл) «; -«Улуттар биримдиги» (Миллатлар бирдамлиги); – «Ата Журт» (Ота Юрт); –…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Туркманистонга бориши кутилмоқда

Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Туркманистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистонга ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев маълум қилди.   Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида аввалроқ Ниязалиев билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг онлайн суҳбати пайтида ҳам маълум қилинган.   «Садир Жапаров Қирғизистон президенти бўлиб тайинланганида  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табриклаб, уни қўшни давлатга расмий ташриф билан келишга…

Батафсил...

Сўнгги 24 соат ичида тожливирусдан уч киши вафот этди

Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида тожливирус 66 кишида аниқланиб, 3 киши вафот этди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.   Маълумотга кўра, Бишкекда 27, Чуй вилоятида 24, Ўш вилоятида 6, Норин вилоятида 2, Иссиқкўл вилоятида 6 ва Боткен вилоятида 1 кишидан аниқланган.   Шунингдек бир кун ичида 68 киши тожливирусдан тузалди, икки бемор Бишкекда бири эса Иссиқкўл вилоятида вафот этган.…

Батафсил...

Садир Жапаров Татаристон Президенти билан учрашди

Москвага ташрифи чоғида Президент Садир Жапаров Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди. У Қирғизистон ва Татаристон халқларини умумий маданият, тил, дин ва умумий урф-одатлар бирлаштирганини ва уларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.   Жапаров яқинроқ ҳамкорлик қилиш, иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.   Татаристон Президенти Рустам Миннихонов икки мамлакат иқтисодиёти ва алоқаларини ривожлантириш ижодий жараёнларга қаратилиши кераклигини айтди. У…

Батафсил...

Қозоғистон-Қирғизистон парвозлар сони кўпайтирилади

Қозоғистон тўртта давлатга парвозларни кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон ёзмоқда.   Маълумотларга кўра, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Украинага бўлган парвозлар кўпайтирилади. Мамлакат саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги халқаро йўналишлар сонини кўпайтириш таклифини қўллаб-қувватлаган.   Унга кўра, Қирғизистонга яна иккита рейс очиш режалаштирилган. Қуйида кўпайтирилган маршрутлар сони:   Туркия (+4 рейс қўшилди), Ўзбекистон (+4 рейс), Қирғизистон (+2 рейс) Украина (+1 рейс).…

Батафсил...