Сўнгги 24 соат ичида тожливирусдан уч киши вафот этди

Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида тожливирус 66 кишида аниқланиб, 3 киши вафот этди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

 

Маълумотга кўра, Бишкекда 27, Чуй вилоятида 24, Ўш вилоятида 6, Норин вилоятида 2, Иссиқкўл вилоятида 6 ва Боткен вилоятида 1 кишидан аниқланган.

 

Шунингдек бир кун ичида 68 киши тожливирусдан тузалди, икки бемор Бишкекда бири эса Иссиқкўл вилоятида вафот этган.

 

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда касалхоналарда тожливирусдан 358 бемор,  амбулатория шароитида 328 бемор даволанмоқда.

 

Мамлакат бўйлаб тиббиёт ходимлари ўртасида сўнгги 24 соат ичида тожливирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари бўлмаган. Пандемия бошланганидан бери жами 4203 нафар шифокор тожливирусни юқтирган, улардан 4166 нафар шифокор соғайиб кетган.

 

Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда жами 86.091 киши тожливирус билан касалланган. Улардан 83 минг 6 касал соғайиб, 1 минг 463 бемор вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ