Бывший депутат Жогорку Кенеша Мирлан Жеенчороев отказался быть кандидатом на должность омбудсмена КР. Об этом «Азаттыку» сообщил лидер фракции ЖК «Альянс» Жанарбек Акаев. Собиқ депутат Мирлан Жеенчороев Омбудсман лавозимига номзод бўлишдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, у бошқа лойиҳалар ва партия фаолияти билан банд бўлгани муносабати билан шундай қарорга келган. Аввалроқ, Жеенчороев номзоди парламентдаги “Альянс”, “Интимак” фракциялари ва “Элдик” депутатлар…
Батафсил...Bo'lim: Инсон ҳуқуқлари
«Кампиробод иши»: Блоггер Эрлан Бекчоро ҳибсда қолди
Бишкек шаҳар суди блогер Эрлан Бекчорога нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқди. Адвокатлар маҳбуснинг гаров эвазига озод этилишини талаб қилишди. Фаол манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Кантемир Турдалиевга кўра, унинг ҳимоячисига 26 апрель куни Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 326-моддаси (Ҳокимиятни мажбуран тортиб олиш) бўйича айблов қўйилган. Учрашувда Бекчоронинг қариндошлари бўлмаган. Айни вақтда фаолни суратга олишга уринган журналистлардан бинони тарк этиш талаб қилинган. Қайд…
Батафсил...Қирғизистонлик аёллар уларни Ироқ қамоқхонасидан ватанларига қайтаришни сўрамоқда
Ироқ қамоқхоналарида қолаётган 20 ёшдан 65 ёшгача бўлган қирғизистонлик аёлларнинг сўзларига кўра, улар 2017 йилдан бери ҳибсда сақланмоқда. Маҳкумалар 10-20 йилга, баъзилари ҳатто умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ўлим жазосига ҳукм қилинган қирғиз аёлларининг жазоси кейинроқ енгиллаштирилган. Маълум бўлишича, маҳкумалар айнан нимада айбланаётганини ҳам билишмайди. Бироқ, жазо терроризм билан боғлиқ эканлигини тушунишади. Онда-сонда Қирғизистондаги яқинлари билан боғланиб турадиган маҳкумалар Бағдоднинг…
Батафсил...«Кампиробод иши» айбланувчилари ўзлари учун мустақил кенгаш тузишни сўрамоқда
Қирғизистонда «Кампиробод иши» айбланувчилари Республика Омбудсманига ва Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига улар учун мустақил кенгаш тузиш илтимоси билан мурожаат қилди. Улар мурожаатида малакали тиббий хизматлардан маҳрум эканлигини ёзишган. Бир қатор маҳбусларнинг соғлиғида муаммолар бўлгани сабаб улар давлат ва хусусий клиникаларга ётқизилган. Даволанишдан сўнг улар яна тергов изоляторига қайтарилди. Аввалроқ суд Орозайим Нарматова, Перизат Суранова, Нурлан Асанбеков ва Талантбек Эшалиевни…
Батафсил...Бишкеклик фаол Ирис Жекшеналиевнинг уй қамоғи муддати узайтирилди
22 март куни пойтахтнинг Первомайский туман суди Facebookдаги «Полит Узник» саҳифаси асосчиси Ирис Жекшеналиевга нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини узайтирди. Бу ҳақда унинг адвокати Нурбек Сидиқов маълум қилди. Жекшеналиев 2023 йилнинг 25 майигача уй қамоғида бўлади. Адвокат, шунингдек, томонларнинг баҳси 3 апрель куни бўлиб ўтишини қўшимча қилди. “Суд прокуратура талабига биноан Ирис Жекшеналиевнинг уй қамоғи муддатини узайтирди. Биз барча…
Батафсил...Бишкекда «Кампиробод иши» айбланувчилари тарафдорларининг митинги бўлиб ўтди
17 март куни бўлиб ўтган митингда «Кампиробод иши» доирасида ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларнинг тарафдорлари тинч намойишга чиқишди. Намойишчилар «Кампиробод иши»да айбланиб ҳибсга олинганларни озод этишни, сўз эркинлигига босимни тўхтатиш, суд ҳокимиятини мустақилликка чақириш, Бишкекда тинч йиғинлар ўтказишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Бу март ойида «Кампиробод иши» бўйича ўтказилаётган биринчи намойиш эмас. 14 март куни Таласда ҳам судланувчиларнинг…
Батафсил...Ҳуқуқшунослар “Кампиробод” ва “Азаттиқ” иши материалларини таснифлашда қонунлар бузилганини даъво қилмоқда
«Адолат» юридик клиникаси “Қирғизистон Республикаси давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун нормаларининг мамлакатда қўлланилишини таҳлил қилди. Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, халқаро ҳуқуқ стандартлари ва Қирғизистон Республикасининг миллий қонунчилиги нафақат одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқини, балки очиқ суд муҳокамасини ҳам кафолатлайди. Шу билан бирга, ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш тўғрисидаги ишлар бевосита қонунда кўзда тутилиши лозимлиги таъкидланган. Таҳлил шуни кўрсатадики, мамлакат жиноят-процессуал қонунчилигида жиноят иши…
Батафсил...“Кампиробод иши” доирасида шаҳар суди етти кишини қамоқда қолдирди
9 март куни Бишкек шаҳар суди “Кампиробод иши” бўйича “оммавий тартибсизликлар уюштирганликда” гумон қилинганларнинг бир қисмини ҳибсда қолдиришга қарор қилди. Бишкек суди матбуот хизматига кўра, сиёсатчилар Бектур Асанов, Азимбек Бекназаров, Жениш Молдокматов, фаоллар Оқилбек Айтбоев, Рита Карасартова, Али Шабдан, Темир Маҳмудовлар 20 апрельга қадар Бишкекдаги 1 сонли тергов изоляторида сақланади. 15—17 февраль кунлари Бишкекнинг Первомайский туман суди “Кампиробод иши” бўйича…
Батафсил...“Кампиробод иши”: фаоллар ҳибсдаги аёллар юзасидан расмийларга мурожаат қилишди
Поделиться Print Бир қатор фуқаролик фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар Кампиробод иши бўйича ҳибсда сақланаётган аёлларни уй қамоғига озод этишни сўраб расмийларга мурожаат қилишди. Уларнинг таъкидлашича, суд эҳтиёт чорасини танлашда аёлларнинг ёши, жамиятга хизматлари, фарзандларининг борлиги ва доимий яшаш жойини ҳисобга олмаган. Мурожаат муаллифлари Гулнора Жўрабоева, Клара Сооронқулова, Рита Карасартова ва Асия Сасиқбоевани уй қамоғига озод қилишга чақирган. Февраль ойида…
Батафсил...Қирғизистон Украина фуқароси Владимир Кадарияни Беларусга экстрадиция қилди
Владимир Кадария Қирғизистондан экстрадиция қилинди, у аввалроқ президент Садир Жапаровга уни Беларусга экстрадиция қилмасликни сўраб мурожаат қилган эди. Бу ҳақдаги маълумотни Озодликка унинг адвокати Автандил Алимжонов тасдиқлади. Унга кўра, Кадария 4 март куни тергов изоляторидан олиб кетилган. “Уни ички ишлар вазирлигимиз вакиллари олиб кетишди. Улар маҳбусни иккинчи томонга топширишади. У президентга мурожаат қилган эди, шунга қарамай олиб кетишди. Бош прокуратуранинг…
Батафсил...Бишкекда 8 март куни аёллар ҳуқуқлари учун йиллик марш бўлиб ўтади
8 март куни Бишкекда, Спорт саройи ёнида аёлларнинг гендер зўравонлик ва камситишларга қарши ҳар йили бирдамлик тинч марши бўлиб ўтади. Бу ҳақда «8/365» феминистик ҳаракати хабар берди. Унга кўра, Қирғизистонда жамоат жойларида аёлларга нисбатан тазйиқлар сони ортиб бормоқда, полиция ва судлар “аёлларга қарши жиноятларга кўз юмиб, самарасиз ишламоқда”. “Эркаклар ва аёллар ўртасидаги иш ҳақи фарқи 30% ни ташкил қилади. Мактабгача…
Батафсил...Бишкек Украина фуқаросини Минскка экстрадиция қилади
Қирғизистондаги тергов изоляторида сақланаётган Украина фуқароси Владимир Кадария президент Садир Жапаровга мактуб йўллаш ниятида. Бу ҳақда таҳририятимизга унинг адвокати Автандил Алимжонов хабар берди. У Садир Жапаровдан Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ва судининг Беларусга экстрадиция қилиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқишни сўрайди. Таъкидланишича, аввалроқ 37 ёшли Владимир Кадария Андрей Ковалёв исмли Беларус фуқароси бўлган ва 2017 йилда у Украинада қочқин мақомини…
Батафсил...“Кампиробод иши”: собиқ судья Клара Сооронқуловага янги айблов қўйилди
Кампиробод ишига алоқадор шахс, Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронқуловага янги айблов қўйилди. Бу ҳақда унинг адвокати Чинара Жакупбекова Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айблов Facebook ижтимоий тармоғида фаол Мирлан Ураимовга тегишли бўлган бир йиллик постнинг қайта жойлангани билан боғлиқ. “Нашр Ўраимовни ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган «Камасаңар баарыбызды камагыла» флеш-моби доирасида тайёрланган. Хабар деярли бир йил олдин…
Батафсил...Тожикистон – Қирғизистон: 2022 йилда университетларда ўқиш учун бир-бирларига грант ажратмади
Тожикистон ва Қирғизистон 2022 йилда муносабатлар тарихида биринчи марта бир-бирига университетларда ўқиш учун грант ажратмади, бу ҳақда 2 февраль куни Тожикистон Таълим ва фан вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг Халқаро дастурлар маркази директори Рамазон Одиназоднинг айтишича, бунгача ҳукуматлараро келишув асосида ҳар йили грантлар ажратилар эди. Унинг айтишича, бугунги кунда Тожикистондан 42 нафар…
Батафсил...Россия паспортига эга қирғизистонликлар инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан сафарбарликдан қочишга ёрдам сўрамоқда
Қирғизистонда ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Россиядаги муҳожирлар Украина билан урушга сафарбар бўлмасликларини сўраб мурожаат қилишлари ҳолатлари кўпайган. Аммо ҳуқуқ ҳимоячилари уларга қандай ёрдам беришни билишмайди. Илгари юз минглаб қирғизистонликлар Қирғизистон фуқаролигини тўхтатмаган ҳолда Россия фуқаролигини олган. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу муаммони давлат даражасида ҳал қилиш керак, деб ҳисоблайди. Охирги икки ҳафта ичида ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасуловага кўра, унга Россияда яшаб, шу давлат…
Батафсил...“Кампиробод иши” бўйича ҳибсга олинганларнинг яқинлари Мирзиёевга мурожаат билан чиқишди
“Кампиробод иши” бўйича ҳибсда тутиб турилганларнинг яқинлари шу кунда давлат ташрифи билан Бишкекда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаатнома билан чиқишган, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати. Мазкур мурожаат матни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган. Мурожаатнома муаллифларига кўра, Ўзбекистон президенти ҳибсга олинган сиёсатчи ва фаоллар ҳақида билиши лозим. Қўлга олинганлар яқинларининг иддаосича, “Кампиробод иши” доирасида ҳибсга тутиб турилганлардан ҳеч бири Қирғизистон барқарорлиги…
Батафсил...Викрам Рўзахуновнинг адвокатлари Қозоғистондаги қийноқлар факти бўйича иш тугатилгани ҳақидаги маълумотни рад этди
Қозоғистонда жазз мусиқачиси Викрам Рўзахуновнинг қийноққа солиниши бўйича тергов тўхтатилмади. Бу ҳақда Рўзахуновнинг ўзи хабар берди. Унинг сўзларига кўра, бир кун аввал қозоғистонлик адвокатлар у билан боғланиб, Қозоғистоннинг айрим ОАВларида иш ёпилгани ҳақидаги маълумотлар ишончсиз бўлиб чиққанини айтишган. Викрам Рўзахуновнинг адвокати Бахитбек Автандилнинг айтишича, ҳимоясидаги шахсга нисбатан қийноқлар қўлланилгани бўйича тергов давом этмоқда. “Қозоғистонлик адвокатлар Олмаота вилояти махсус прокуратураси терговчисига…
Батафсил...“Кампиробод иши”: яна 9 нафар судланувчи ҳибсда қолди
27 декабрь куни Бишкек шаҳар суди “Кампиробод иши” деб номланган ишда судланувчиларнинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш тўғрисидаги шикоятларини кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Шаҳар суди судьялар ҳайъати шикоятларни қаноатлантирмади ва Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронқулова, «Туран» партияси етакчиси Жениш Молдокматов, МСК собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева, фуқаролик фаоллари Перизат Суранов, Али Шабдан, Илгиз Шаменов, Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби…
Батафсил...«Кампиробод иши»: яна уч нафар фаол ҳибсда қолди
Фуқаролик фаоллари Али Шабдан, Айбек Бузурманқулов ва Марат Баязовлар Бишкекдаги 1 тергов изоляторида ҳибсда қолмоқда. Бу ҳақда Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати хабар берди. Туман судининг қайд этишича, Кампиробод иши бўйича ушбу айбланувчилар 2023 йил 20 февралгача 1 тергов изоляторида сақланади. Аввалроқ Первомайский туман суди фаоллар Чингиз Капаров, Илгиз Шаменов, Оқил Айтбоев, шунингдек, сиёсатчилар Азимбек Бекназаров ва Ўрозай Нарматоваларнинг…
Батафсил...Қирғизистондаги Кампиробод иши бўйича айбланувчиларни ҳибсга олиш муддати узайтирилди
Фуқаролик фаоллари Чингиз Капаров, Илгиз Чаменов, Айданбек Акматов, Оқил Айтбоевлар Бишкекдаги 1-тергов ҳибсхонасида қолишди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди. Туман судига кўра, Кампиробод иши бўйича юқорида қайд этилган айбланувчилар 2023 йилнинг 20 февралига қадар тергов ҳибсхонасида қоладилар. Айни вақтда ушбу ишда иштирок этган яна бир шахс – Нурлан Асанбеков уй қамоғида қолдирилди. Аввалроқ, 9 декабр куни Первомайский туман…
Батафсил...