Қирғизистон Украина фуқароси Владимир Кадарияни Беларусга экстрадиция қилди

Владимир Кадария Қирғизистондан экстрадиция қилинди, у аввалроқ президент Садир Жапаровга уни Беларусга экстрадиция қилмасликни сўраб мурожаат қилган эди. Бу ҳақдаги маълумотни Озодликка унинг адвокати Автандил Алимжонов тасдиқлади.

Унга кўра, Кадария 4 март куни тергов изоляторидан олиб кетилган.

“Уни ички ишлар вазирлигимиз вакиллари олиб кетишди. Улар маҳбусни иккинчи томонга топширишади. У президентга мурожаат қилган эди, шунга қарамай олиб кетишди. Бош прокуратуранинг қарори бор эди, лекин адвокатлар бу қарор устидан шикоят қилишди. Октябрь туман ва Бишкек шаҳар судлари адвокатларнинг шикоятини қаноатлантиришдан бош тортди”, — деди Алимжонов.

Аввалроқ Бишкекдаги тергов изоляторида сақланаётган Украина фуқароси Владимир Кадария президент Садир Жапаровга уни Беларусга экстрадиция қилмасликни сўраб мурожаат қилган эди.

Владимир Кадария ўз мурожаатида сиёсий таъқибдан Беларусдан Украинага қочиб кетганини ва у ерда фуқароликни олганини ёзган. Бироқ Қирғизистон Бош прокуратураси уни Беларус фуқароси деб ва экстрадиция қилиш қарорини қонуний деб билади.

Адвокатларнинг сўзларига кўра, Беларусда Кадария мухолифат материалларини чоп этувчи интернет-ресурснинг маъмури бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ