Ўзбек тилига қўшилган 40та сўзнинг таржимаси эълон қилинди. Шартлар бўйича ҳукумат комиссияси турли тиллардан ўзлаштирилган 40 та сўзнинг “лидер”, “парол” ва “IT park” каби янги ўзбек тилига таржимасини тасдиқлади. Мутахассислар илгари таклиф қилинган баъзи вариантларни чиқариб ташладилар ва янги шартларни қўшдилар. Бу ҳақда “CentralAsia (UZ)” сайти эълон қилди. 40 та сўз учун янги эквивалентлар 1. Аванс — Бўнак 2. Автопилот…
Батафсил...Bo'lim: Илм-Фан
Ўнлаб чет эл талабалари Қирғизистон олий ўқув юртлари дипломларини ноқонуний олган
Қирғизистонда хорижлик талабаларга ноқонуний равишда диплом бериш схемаси фош этилди. Халқаро тиббиёт университети (ХТУ) ўқитувчилари хорижликлар билан тил бириктириб, пул учун талабаларнинг мамлакатда бўлмаган ҳолатида ҳам ўқув ва баҳолаш ёзувларини қалбакилаштиришган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Akipress. Тергов маълумотларига кўра, сохта ўқишдан сўнг хорижликларга ноқонуний равишда олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломлар…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати олий таълим тизимини молиялаштиришни икки баравар камайтирди
2024 йили Қирғизистон ҳукумати таълимга 83,92 миллиард сом (деярли 960 миллион доллар) сарфлаган, бу 2023 йилги харажатлардан деярли фарқ қилмаган, ўшанда тахминан 83,90 миллиард (959,4 миллион доллар) ажратилган. Шу билан бирга, олий таълим тизимига сарфланадиган маблағ икки баробарга қисқарган, деб ёзади «Акчабар» нашри. Шундай қилиб, агар 2023 йили университетлар ғазнадан 11,7 миллиард сом (133,7 миллион доллар) олган бўлса, ўтган йили…
Батафсил...Ўш шаҳрида Алишер Навоийнинг қайта таъмирланган ҳайкали очилди
Бугун, 4 июл куни Ўш шаҳридаги истироҳат боғида таъмирланган буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан хабар қилди. Тадбирда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси ва шаҳар аҳолиси иштирок этди. Шаҳар капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Акилбек Шамаевнинг айтишича, ёдгорликни қуриш ва ўрнатиш учун…
Батафсил...Ўқитувчиларнинг маоши оширилади
Қирғизистон Таълим вазири Дўгдуркул Кендирбаева 2025-2026 ўқув йилида ўқитувчиларнинг маоши оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу давлат томонидан таълим соҳасини қўллаб-қувватлашнинг бир қисмидир. Шунингдек, туман ва вилоят таълим бўлимлари автотранспорт воситалари билан таъминланади, тарбиячилар учун шароитлар яхшиланади. Кендирбаева бу кўмак ўқитувчиларнинг масъулиятини ошириш, таълим сифатини оширишга ишонч билдирди. “Энди педагогларнинг нуфузи ортиб, ўз ўрнига эга бўлиш учун курашаётганлар кўпайиб,…
Батафсил...ТИВ: Покистондан одамлар Қирғизистонга таълим олиш учун эмас, ишлаш учун келишмоқда.
Сўнгги икки йилда Жанубий Осиё давлатларидан Қирғизистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Азамат Калисбеков Биринчи радио эфирида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, авваллари ўқиш учун асосан Ҳиндистон ва Покистондан келган бўлса, ҳозир Непал, Бангладеш, Шри-Ланка, Покистондан келганлар ишлаш учун Қирғизистонни танламоқда. Мамлакатга Ўзбекистон, Туркия, Хитой каби бошқа давлатлардан ҳам муҳожирлар кела…
Батафсил...Алайда энг яхши ўқувчи ва ўқитувчи Тошкентга йўлланма олди
Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев Чўнг-Алайда битирувчиларни табриклаб, энг яхши ўқувчи ва ўқитувчини тақдирлади. 26 май куни Элчибек Жантаев Чўнг Алойдаги Саит Алайчи уулу инновацион мактабида сўнгги қўнғироқ чалиниш маросимида иштирок этди. Маросимда Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев ҳам иштирок этиб, битирувчиларни табриклади. Тадбир доирасида тарих фанидан Республика олимпиадасининг IV босқичида 3-ўринни қўлга киритган 10-синф ўқувчиси Нурмира Абдиламитова…
Батафсил...Ўшда университет ходими қўлга олинди
Олий ўқув юртининг ходими ноқонуний пул олишда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати. Жиноят қидирув бош бошқармаси раҳбариятига Ўш вилоятининг Новқат туманида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. «2014-йилда абитуриентнинг онаси Новқат туманида яшовчиси Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирининг кафедра бошлиғига қизини олий ўқув юртига ўтказгани учун 75 минг рубл бергани кўрсатилган. Аниқлик киритилишича, 2019-йилда ўша ўқитувчи…
Батафсил...Жалолободлик Тенизбек AҚШнинг 10та университетига ўқишга кириб, 1 миллион долларлик грант ютиб олди
Президентнинг Жалолобод вилоятидаги вакили Aбсаттор Сирғабоев AҚШнинг 10 та университетига ўқишга кирган ва 1 миллион доллар грант ютиб олган битирувчи Тенизбек Тўқтўмушевни қабул қилди. Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишича, Тенизбек Қурмонбек Ботир номидаги қирғиз-турк лицейини тамомлаган. Сирғабоев бу кўрсаткич вилоятнинг таълим соҳасида эришган катта ютуғи эканлигини таъкидлаб, Тўқтўмушев Тенизбекга ўқишларида муваффақиятлар тилади. Тенизбек 2006 йилда Жалолобод шаҳрида туғилган. 7-синфгача С.Давлетов номидаги…
Батафсил...Қирғизистонда 149 нафар мактаб битирувчиси имтиёзли аттестат олади
Қирғизистонда жорий ўқув йилида 149 нафар битирувчи давлат аттестацияси натижаларига кўра имтиёзли аттестатга эга бўлди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги хабар берди. Улардан 68 нафари Бишкек шаҳридан, 20 нафари Чуй вилоятидан, 17 нафари Ўш вилоятидан, 9 нафари Жалолобод вилоятидан, 9 нафари Боткен вилоятидан, 8 нафари Талас вилоятидан, 6 нафари Иссиқкўл вилоятидан, Норин вилоятидан 6 нафар, Ўш шаҳридан 6…
Батафсил...«Сўнги қўнғироқ»: Назорат кучайтирилиб, йўлларга махсус постлар қўйилади
“Сўнгги қўнғироқ” тадбири ва ўн йиллик ва йигирма йиллик учрашувлар давомида кузатув кучайтирилади. Махсус постлар ўрнатилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. Айни пайтда умумтаълим мактабларининг барча битирувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналарга болалар хавфсизлигини таъминлаш муҳимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Педагоглар томонидан мактаб битирувчиларининг маст ҳолда автомобил ижараси, табиат қўйнига, дам олиш масканлари, тунги клубларга…
Батафсил...ҚХУнинг ректори: Бишкекдаги воқеадан кейин 1200 талаба юртига қайтди
Бу ҳақда Қирғизистоннинг халқаро университетининг (ҚХУ) ректори Асилбек Айдаралиев билдирди. Унинг айтишича, ватанига қайтган талабаларнинг аксарияти 1-2-курснинг талабалари. У ҚХУда жами бўлиб хорижлик 3000 нафарга яқин талаба билим олишини, уларнинг 90 фоизи Покистоннинг фуқаролари эканини айтди. «Биз уларга [кетишга] рухсат бердик. Қолганлари ҳозирча бу ерда. Юқори курсда ўқиганлар Қирғизистонда қолишди», — деди у. Унинг айтишича, чет эллик талабалар «ҳозир стрессга…
Батафсил...Қирғизистон-Россия Славян университетида 26 миллион сомлик молиявий қоидабузарлик аниқланди
Ҳисоб палатасининг хабар беришича, улар университетнинг 2020-2022 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини текширишган. Натижада таълим муассасасига икки йил давомида давлат бюджетидан 26 миллион 689 минг сом ажратилгани маълум бўлган. Шунингдек, таълим муассасаси томонидан қурилиш ишларининг ҳажми ва қиймати ошириб кўрсатилиб, «Альфа Телеком»дан ижара тўловидан олинган маблағлар бюджетга ўтказилмаган. Бу пулларни самарасиз ишлатиб, 18 миллион сомлик…
Батафсил...Нонимизни қайтариб беринг: Қирғизистондаги ўзбек тили ўқитувчилари президентга очиқ хат йўллашди
Ҳужжатда ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларда Ўзбек адабиёти дарси ўта қисқариб кетгани айтилади. Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларидаги мактабларнинг ўзбек тили ўқитувчилари президент Садир Жапаровга очиқ хат билан мурожаат қилишди. Бу ҳақда Кактус.Медиа нашри хабар қилди. Мурожаатда Қирғизистон Республикаси Конституцияси республика халқини ташкил этувчи барча миллат вакилларига ўз она тилини асраб-авайлаш, ўрганиш ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш ҳуқуқини кафолатлагани қайд…
Батафсил...Ўш: Ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи мактабга қайтди, болани бошқа мактабга олишмаяпти
Ўтган йили Ўш шаҳридаги №4 Киров мактабида 1-синф ўқувчисини камситиб, юзига урган ўқитувчи мактабга яна ишга олинди. Ўқувчининг онаси шаҳардаги бошқа мактаблар «қора рўйхатга киргансизлар» деган сабаб билан болани қабул қилмаётганини айтмоқда. Ўқувчининг онаси Гулзина Исманова ўқитувчини мактабга қайтгани бўйича мактаб раҳбариятига мурожаат қилган. Аммо раҳбариятдан ҳеч қандай жавоб бўлмагани учун Ҳақиқатчи институтига болаларини ҳуқуқини ҳимоя қилиш илтимоси билан мурожаат…
Батафсил...Қанибек Иманалиев Қирғизистон Таълим вазири лавозимидан озод этилди
Қанибек Иманалиев Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири лавозимидан озод этилди. Тегишли фармонни президент Садир Жапаров имзолади. Аниқлик киритилишича, Қанибек Иманалиев “топширилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун” деган ибора билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. У бу лавозимга роппа-роса олти ой аввал — 2023-йилнинг 6-мартида тайинланган эди. Президент фармони билан Уланбек Усековга вазир вазифаси вақтинча юклатилди. У халқ таълими…
Батафсил...Қирғизистондаги ўзбек мактабларида китоб етишмайди
Қирғизистондаги таълим ўзбек тилида олиб борилган мактаб кутубхоналарида ўзбекча бадиий китоблар етишмайди. Мазкур эҳтиёж сабаб, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти Ўш шаҳар мактаблари учун 600 дона бадиий китоб совға қилди.
Батафсил...Қирғизистондаги мактаблар карантин туфайли онлайн ўқишга ўтмоқда
Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп тарқалишининг кучайиши муносабати билан барча мактаблар 2022 йилнинг 24 декабрига қадар карантинга олинган. Бу ҳақда 15 декабрь куни Жогорку Кенеш йиғилишида таълим ва фан вазири ўринбосари Нодира Жусупбекова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мактаб ўқувчилари учун дарслар онлайн тарзда ўтказилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, энг оғир вазият Бишкек, Чуй ва Талас вилоятларидаги мактабларда юзага келган.…
Батафсил...Қирғизистонда мактаблар сони ўтган йилга нисбатан 37 тага кўпайди
Қирғизистонда 2021-2022 ўқув йилида мактаблар сони аввалгисига нисбатан 37 тага кўпайди – 2296 тадан 2333 тага. Бу ҳақда 25 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев маълум қилди. Шу билан бирга, вазир ҳали ҳам мактаблар етишмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ўқув йилида ўқувчилар сони олдинги йилга нисбатан 50 мингга кўп. Ўтган йили мактабларда 1…
Батафсил...Қирғизистон мактабларида янги ўқув йили яна 1 сентябрга кўчирилди
Таълим вазирлиги Қирғизистондаги мактабларда ўқув йили бошланишини 1 сентябрга қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Алмазбек Бейшеналиев маълум қилди. Аввалроқ вазирлик ўқув йили бошланишини 1 сентябрга қайтариш бўйича аризалар ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эди. 2021 йилда Қирғизистонда ўқув йили бошланиши 15 кўчирилди. Расмийлар бу қарор эпидемиологик вазият туфайли – офлайн ўқитишга босқичма-босқич ўтиш учун қабул қилинганини тушунтирди. “Таълим муассасаларида…
Батафсил...