Бугун, 4 июл куни Ўш шаҳридаги истироҳат боғида таъмирланган буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан хабар қилди.
Тадбирда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.
Шаҳар капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Акилбек Шамаевнинг айтишича, ёдгорликни қуриш ва ўрнатиш учун жами 1,5 миллион сом маблағ сарфланган.
Ёдгорлик икки халқ ўртасидаги дўстлик рамзи ҳисобланиб, маданий меросни улуғлашга қаратилган.