Қирғизистонда 149 нафар мактаб битирувчиси имтиёзли аттестат олади

Қирғизистонда жорий ўқув йилида 149 нафар битирувчи давлат аттестацияси натижаларига кўра имтиёзли аттестатга эга бўлди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги хабар берди.
 
Улардан 68 нафари Бишкек шаҳридан, 20 нафари Чуй вилоятидан, 17 нафари Ўш вилоятидан, 9 нафари Жалолобод вилоятидан, 9 нафари Боткен вилоятидан, 8 нафари Талас вилоятидан, 6 нафари Иссиқкўл вилоятидан, Норин вилоятидан 6 нафар, Ўш шаҳридан 6 нафар ўқувчи.
 
Тест синовлари 14-май куни республика бўйича 36 пунктда ўтказилди ва унда 2211 нафар ўқувчи иштирок этди.
“Олтин харф” якуний давлат аттестацияси математика, она тили ва адабиёти, Қирғизистон тарихи ва кимё фанлари бўйича ўтказилди.
 
Тест синовлари умумий ўрта таълим дастурини имтиёзли диплом билан ўзлаштирган ва имтиёзли аттестатга номзод бўлган 11-синф битирувчилари учун мажбурийдир.
 
Тест синовини ўтказишдан мақсад ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлаш, мустақил баҳолаш, мактаб таълими ва стандартларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ