Қирғизистон Таълим вазири Дўгдуркул Кендирбаева 2025-2026 ўқув йилида ўқитувчиларнинг маоши оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу давлат томонидан таълим соҳасини қўллаб-қувватлашнинг бир қисмидир.
Шунингдек, туман ва вилоят таълим бўлимлари автотранспорт воситалари билан таъминланади, тарбиячилар учун шароитлар яхшиланади. Кендирбаева бу кўмак ўқитувчиларнинг масъулиятини ошириш, таълим сифатини оширишга ишонч билдирди.
“Энди педагогларнинг нуфузи ортиб, ўз ўрнига эга бўлиш учун курашаётганлар кўпайиб, келажак авлодга аъло таълим-тарбия бериш имкониятига эга бўламиз!”, – деди вазир.