«Сўнги қўнғироқ»: Назорат кучайтирилиб, йўлларга махсус постлар қўйилади

“Сўнгги қўнғироқ” тадбири ва ўн йиллик ва йигирма йиллик учрашувлар давомида кузатув кучайтирилади. Махсус постлар ўрнатилади.
 
Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. Айни пайтда умумтаълим мактабларининг барча битирувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналарга болалар хавфсизлигини таъминлаш муҳимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
 
Педагоглар томонидан мактаб битирувчиларининг маст ҳолда автомобил ижараси, табиат қўйнига, дам олиш масканлари, тунги клубларга ота-онасисиз бориши, турли ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслигининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
 
Бундан ташқари, ўн йиллик ва йигирма йиллик йиғилишларда спиртли ичимликларни истеъмол қиладиган, машина ҳайдаб юрганлар назоратга олиниб, шаҳарларга кириш ва чиқиш йўлларида махсус қўриқлаш постлари ўрнатилади.
 
25-май куни Қирғизистоннинг барча мактабларида ўқув йили якунланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтади. Хавфсизликни таъминлашга Ички ишлар вазирлигидан жами 4000 дан ортиқ ходим жалб этилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ