Аравондаги қишлоқ ҳукумати раҳбари қишлоқдаги таълим муассасаларининг иситиш тизимини текширди

Ўш вилояти Аравон туманидаги Салтанатхон Юсупова қишлоқ ҳукумати бошлиғи қишлоқдаги мактаб ва болалар боғчаларидаги иссиқлик тизимини текширди. Бу ҳақда қишлоқ ҳукуматининг матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, текширув давомида ўтқозонларнинг ишлаши, кўмирларнинг қандай ёнаётганини, таълим муассасаларидаги хоналар неча даражада иситилаётгани кўздан кечирилди. Камчиликлар бўйича бир нечта топшириқлар берилди.

Батафсил...

Мактабларда қишки таътил 31 декабрдан 11 январгача давом этади

Мактабларда қишки таътил 31 декабрдан 11 январгача давом этади. Бу ҳақда Таълим вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, 1-2-синфлар учун қўшимча таътил даври тақдим этилади. Қўшимча таътиллар жадвали туман ва шаҳар таълим бўлимлари томонидан об-ҳаво ва эпидемиологик вазиятга қараб мустақил равишда белгиланади.

Батафсил...

Қирғизистонда 207 та мактаб онлайн ўқитишни амалга оширмоқда ва 214 та болалар боғчаси вақтинча карантинда

Қирғизистонда 207 та мактаб онлайн ўқитишни амалга оширмоқда ва 214 та болалар боғчаси вақтинча карантинда Бу ҳақда Таълим вазирлиги билдирди. Мамлакатда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар сонининг кўпайиши муносабати билан болаларнинг аҳволи Таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат санитария-эпидемиология назорати департаментининг қатъий назорати остида. Ҳозирда таълим муассасаларида касалликларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилган тарзда амалга оширилмоқда. Санитария-эпидемиология хизматининг карантин бўйича…

Батафсил...

Эдиль Байсалов Таълим вазирига мактаб ўқитувчиларининг 20 фоизини ишдан бўшатишни буюрди

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Эдил Байсалов Таълим вазирига заиф мактаб ўқитувчиларининг 20 фоизини ишдан бўшатишни буюрди. Бу ҳақда Caravan Info сиёсатчининг «Номад» телеканалига берган интервьюсига таяниб хабар берди. Байсаловнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда тахминан 800 та ортиқча мактаб қурилган, аммо таълим сифатига етарлича эътибор берилмаяпти. «Мен мактабларга бордим ва директор: «Мана бу ерда том, мана бино, мана бу ерда…

Батафсил...

1 декабрь куни сайлов участкалари бўлган мактаблар онлайн ўқишади

Таълим вазирлиги бу қарорни таълим муассасаларида санитария тозалаш ишларини олиб бориш зарурати билан изоҳлади. Эслатма: сайлов участкалари бўлмаган мактаблар одатдагидек ишлашда давом этади. Таъкидлаб ўтсак, мамлакатда парламентга навбатдан ташқари сайловлар 30 ноябр куни бўлиб ўтади.

Батафсил...

Президент совғаси: Ўш шаҳар мактаблари 62 та интерактив панел билан тўлдирилди

Бугун, 24 ноябр куни Президент Садир Жапаров номидан Ўш шаҳридаги 41-сонли Х.Абдуллаев ва 1-сонли Федченко мактабларига интерактив панеллар тақдим этилди. Бу ҳақда мэрия билдирди. Маълумотларга кўра, ускунанинг умумий қиймати 12 миллион 400 минг сўмни ташкил этади. Интерактив панелларни мактабларга шаҳар мэри Женишбек Токторбаев совға қилди. У ушбу ускуна ўқитувчиларнинг ишини осонлаштириши ва ўқувчиларнинг қизиқишини оширишини таъкидлади ва таълимни рақамли ресурслар…

Батафсил...

Ўқувчилар 5 ноябрдан бошлаб беш кунлик таътилга чиқади

Қирғизистон мактабларида 2025–2026 ўқув йилининг биринчи чораги 4 ноябрда якунланади. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг кузги таътил даври 5–9 ноябрга белгиланган. Таълим вазирлиги мактаблар 10 ноябрдан қайта бошланишини маълум қилди. “Ўқувчилар кузги таътилда фойдали ва хавфсиз дам олишларини тилаб қоламиз. Ота-оналарни фарзандларининг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишга чақирамиз”,-дейилади хабарда.

Батафсил...

Ҳайдовчиларни ўқитиш бўйича янги лицензиялар беришни икки йилга таъқиқлаш жорий этилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини лицензиялашга вақтинчалик мораторий киритди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев томонидан имзоланди. Қарордан мақсад ҳайдовчиларни тайёрлаш сифатини оширишдан иборат. Ҳужжатга кўра, 2025 йил 20 октябрдан 2027 йил 31 декабргача янги лицензиялар бериш вақтинчалик таъқиқланади. Ушбу чеклов давлат таълим муассасаларига тааллуқли эмас. Қарор ижросини президент маъмурияти назорат қилади.

Батафсил...

“Мактаб рэкети”: Ўшда 12 нафар ўқувчи ҳақида материал тўпланди

Ўш вилоятида милиция ходимлари мактабларда безорилик ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида 8-10 октябрь кунлари “Мактаб рэкети” деб номланган тадбир ўтказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, тадбир натижасида 12 нафар ўқувчига тегишли материаллар тўпланиб, болалар ишлари бўйича комиссияга юборилган. Шунингдек, таълим муассасаларига 56 та тавсияномалар берилди. Милиция ота-оналар ва ўқитувчиларга ўқувчилар ўртасида зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш…

Батафсил...

Ўш давлат университетида ўзбек тили ва адабиёти маданияти куни — қардошлик ва бирдамлик байрами сифатида ўтди

Ўш давлат университетида ўзбек тили ва адабиёти маданияти кунига бағишланган тантанали тадбир катта руҳий кўтаринкилик ва самимий муҳитда бўлиб ўтди. Тадбир Ўшдаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ва “Ватандошлар жамоати” фонди ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу тадбир қардош халқлар — Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги маданий, маънавий ва илмий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ушбу тадбирда “Ватандошлар жамоати” фонди номидан таниқли фаоллар —…

Батафсил...

Қишки УРТга рўйҳатга олиш 15 октябрдан бошланади

Қирғизистон Олий ўқув юртларига қишки ўқишга қабул қилиш учун Умумреспублика тест синовларига рўйхатга олиш 15 октабрдан бошланади. Таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, рўйхатдан ўтиш 30 октябрга қадар туман ва шаҳар таълим бўлимлари орқали ЦООМО электрон платформасида онлайн режимда амалга оширилади. Ўрта маълумот ёки касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлган шахслар ОРТга (қишки қабул учун) рўйхатдан ўтишлари мумкин. Қирғизистондан ташқарида истиқомат…

Батафсил...

Ўш мэри ўқитувчилар куни муносабати билан мактабларга совғалар топширди

Бугун, 6 октябрь куни Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев “Ўқитувчилар куни” муносабати билан Киров ва Гагарин номидаги мактабларда бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Ушбу кун муносабати билан иккита мактабга Президент номидан совғалар, интерфаол доскалар ҳамда янги парта-стуллар топширилди. Женишбек Токторбаев ўқитувчиларни касб байрамлари билан табриклаб, уларнинг меҳнати алоҳида ҳурматга лойиқ эканини таъкидлади.

Батафсил...

Ўш шаҳрида 625 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳрида 625 ўринли янги мактаб қуриб битказилди ва бугун шаҳар куни муносабати билан тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, 47-мактаб жамоаси ва аҳоли иштирок этди. 47-мактаб “Жибек жолу” муниципал ҳудудий бошқармаси С. Айний кўчасида қурилган янги таълим муассасасига кўчирилмоқда. Мактаб авваллари болалар боғчаси биносида жойлашган эди. Янги мактаб замонавий талаблар…

Батафсил...

МСК ҳудудий раҳбарларини огоҳлантирди: ўқитувчиларни комиссиялар таркибидан асоссиз четлаштирманг

Марказий сайлов комиссияси сайлов комиссиялари таркибидаги таълим соҳаси ходимлари фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлади. Маълумотларга кўра, республика бўйича 2 492 та сайлов участкасида фаолият юритаётган 24 995 нафар комиссия аъзоларининг 15 496 нафари ўқитувчилар бўлиб, жами 63 фоизга яқинни ташкил этади. Шунингдек, умумтаълим мактабларида 1 минг 655 сайлов участкаси ташкил этилган. Яқинда айрим таълим бўлимлари раҳбарлари ва мактаб директорлари ўқитувчиларни…

Батафсил...

Мактабларда “Кундалик” электрон тизими ишга туширилди

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб мамлакатзнинг барча давлат ва шаҳар таълим муассасаларида “Кундалик” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) ишга туширилди. Таълим вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу тизим таълим ташкилотларида маълумотларни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган. Унинг асосий мақсади таълим жараёнини бошқариш самарадорлигини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва қоғоз ҳужжат айланишини қисқартиришдан иборат. “Кундалик” ААТ нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: –…

Батафсил...

Давлат котиби: “Она тилни асраб-авайлаш – фуқаролик бурчдир”

Давлат котиби Марат Иманкулов бугун, 23 сентябрь куни қирғизистонликларни Давлат тили куни билан табриклади. У қирғиз тили давлат мақомига эга бўлганига 36 йил бўлганини ва шу вақт ичида давлат бошқарувида, судда, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тилдан фойдаланилганини таъкидлади. Имонкулов қирғиз тилини ривожлантириш давлатнинг асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади. Унга кўра, ҳужжатларнинг 70 фоизи қирғиз тилида расмийлаштирилади, давлат хизматчиларининг тилни билиш…

Батафсил...

Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда

Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, бунинг учун давлат бюджетидан 744 миллион сом маблағ ажратилган. Ажратилган маблағ ҳисобидан 1, 2, 5, 7-синфлар учун “Математика” ва “Табиятшунослик. Мен ва дунё” фанлари бўйича янги авлод ўқув-услубий мажмуалари тайёрланмоқда. Ўқув-услубий мажмуа дарслик, иш дафтарлари, ўқитувчилар учун услубий қўлланмадан иборат. Жорий йилда 1, 2,…

Батафсил...

Шифокорлар, ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига ҳужум қилганлик учун жазо кучайтирилади

Шифокорлар, ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига ҳужум қилганлик учун жазо кучайтирилади. Қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентида кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда маъқулланди. Унга кўра, хизмат вазифасини бажараётган шахсларнинг соғлиғига зарар етказилса, 50-100 минг сом миқдорида жарима солинади. Агар иш жойида шахсга нисбатан зўравонлик ёки қўрқитиш содир этилса, 50-100 минг сом миқдорида жарима солинади ёки 3-5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Батафсил...

Хусусий мактабларни лицензиялаш тартиби соддалаштирилди

Хусусий мактабларни лицензиялаш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда Таълим вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, янги тартибга мувофиқ лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддати 30 кун ўрнига 20 кунга қисқартирилди. Лицензиялаш кенгаши тугатилди, лицензиялашдан олдинги текширувлар олиб ташланди. Эндиликда талабларга жавоб берадиган ҳужжатларни тақдим этган хусусий мактабларни очиш ташаббускорлари тез ва қулай тарзда лицензия олишлари мумкин. Бунинг учун вилоят таълим бошқармаси…

Батафсил...

Хусусий мактабларга лицензия бериш соддалаштирилади

Хусусий мактабларга лицензия бериш соддалаштирилади. Бу топшириқни вазирлар маҳкамаси раиси берди. Адилбек Касималиев хусусий сектор давлат мактаблари юкини камайтиришини айтиб, янада сифатли хусусий мактаблар очиш учун имконият яратиш зарурлигини таъкидлади. Давлат органларига 100 кун муддатда лицензиялаш жараёнини таҳлил қилиб, уни соддалаштириш ва тезлаштириш чора-тадбирларини таклиф этишни топширди.

Батафсил...
1 2 3 4 5 … 8