МСК ҳудудий раҳбарларини огоҳлантирди: ўқитувчиларни комиссиялар таркибидан асоссиз четлаштирманг

Марказий сайлов комиссияси сайлов комиссиялари таркибидаги таълим соҳаси ходимлари фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлади.

Маълумотларга кўра, республика бўйича 2 492 та сайлов участкасида фаолият юритаётган 24 995 нафар комиссия аъзоларининг 15 496 нафари ўқитувчилар бўлиб, жами 63 фоизга яқинни ташкил этади. Шунингдек, умумтаълим мактабларида 1 минг 655 сайлов участкаси ташкил этилган.

Яқинда айрим таълим бўлимлари раҳбарлари ва мактаб директорлари ўқитувчиларни сайлов комиссиялари таркибидан асоссиз равишда чиқариб юбораётгани маълум бўлди.

МСК ўқитувчилар сайловга ташвиқот учун эмас, балки юқори сифатли ташкилий ишларни олиб бориш мақсадида жалб этилганини таъкидлади.

Уларнинг кўп йиллик тажрибаси ва масъулиятли муносабати бўлажак сайловни бекаму-кўст ўтказишга катта ҳисса қўшади.
Комиссия ҳудудий раҳбарларни ўқитувчиларга тўсқинлик қилмасликка чақирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ