Хусусий мактабларни лицензиялаш тартиби соддалаштирилди

Хусусий мактабларни лицензиялаш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда Таълим вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, янги тартибга мувофиқ лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддати 30 кун ўрнига 20 кунга қисқартирилди. Лицензиялаш кенгаши тугатилди, лицензиялашдан олдинги текширувлар олиб ташланди.

Эндиликда талабларга жавоб берадиган ҳужжатларни тақдим этган хусусий мактабларни очиш ташаббускорлари тез ва қулай тарзда лицензия олишлари мумкин. Бунинг учун вилоят таълим бошқармаси ёки президентнинг ҳудудлардаги ваколатхоналарига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мутахассислар лицензия олишда маслаҳат ва ёрдам беради.

Таълим вазирлиги тадбиркорлар, инвесторлар ва фуқаролик жамиятини хусусий таълим секторини ривожлантиришда фаол иштирок этишга чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ